Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг яқин соатларда Instagram саҳифаларига жойлаган фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Хонанда Ботир Қодиров яқинлари билан Чимён тоғлари сари отланди.
Фото: Instagram
Актриса Дурдона Қурбонова барча талабалар сингари қишки сессия топшириш билан банд.
Фото: Instagram
Актриса Ситора Алимжонова бир неча йилдан буён боқаётган мушуги танасида «Аллоҳ» сўзи борлигига ҳеч эътибор бермаганлиги ҳақида пост қолдирди. Мазкур мўъжизавий ҳолат барча кузатувчиларининг ҳайратини оширди.
Фото: Instagram
Саёҳатдан қайтган Зиёда ҳамон Дубайда тушган суратларини кузатувчилари билан бўлишмоқда. Навбатдаги пости севги ғамхўрлик ва ҳурмат билан исботланиши ҳақида бўлди.
Фото: Instagram
Хонанда Юлдуз Турдиева мухлисларининг янги образлари ҳақидаги фикрларини ўрганди.
Фото: Instagram
Хонанда Дилсўз ҳаётда ўз ўрнини топиш муҳимлиги ҳақида мазмунли пост қолдирди.
Фото: Instagram
Севара Назархон аъло кайфият, гўзаллик ва соғлиқ спорт билан дўст эканлиги ҳақида пост қолдирди. У stories’да Лондон кўчалари бўйлаб пиёда сайр қилаётганлигини айтиб ўтди.
Фото: Instagram
Актриса Жуҳи Чавла 90 йилларни эслаб, ҳамкасби Шоҳруҳ Хон билан тушган суратини саҳифасига жойлади.
Фото: Instagram
Хонанда Таркан қорли кунлардан тарихга муҳрланган суратини кузатувчилари билан бўлишди.
Фото: Instagram
Актриса Асал Шодиева овсини Ирода Усмонова билан Дубайдаги пляжда сайр қилаётгани ҳақидаги видеони саҳифасига жойлади.
Аҳад Қаюм Жаҳонгир Отажоновнинг президентлик сайловида иштирок этиш истагига муносабат билдириб, уни қизиқчи деб атади.
Лола Йўлдошева кузатувчиларига йўллаган видеосида ҳаётда идеал она ва рафиқа эмаслиги ҳамда «супер тарбиясиз» фарзандлари ҳақида сўзлаб берди.
Хонанда Райҳон Ғаниева бир вақтнинг ўзида машина бошқариб, қўшиқ куйлади ва уни видеога олди.
Мавзуга доир:
- Instagram: Мухлисини силтаб ташлаган Шоҳжаҳон, Юлдуз Усмоновага тақлид қилган Феруза Норматова, йиғлагиси келган Насафий
- Instagram: Ҳалимани озишга мажбурлаётган Юлдуз, Алишер Усмоновнинг Ўзбекистонда сайт очаётган жияни, Шарм-аш-Шайхда дам олаётган Шаҳло
- Instagram: Роналдунинг рафиқаси билан сайр қилган Асал Шодиева, Шаҳзоданинг турмуш ўртоғидан узр сўраган Тимати
- Instagram: Ўзбекистонда фильм ишлаётган Фарҳод Маҳмудов, севган инсонини кўрсатган Ойдин Юсупова, ички овозига қулоқ тутаётган Лола