Юлдузларнинг нафақат ижро қилган роллари, шахсий ҳаёти, балки қандай уйда яшаши ҳам мухлислар учун ҳамиша қизиқ бўлган. Болливуд киноюлдузлари яшайдиган хонадонлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Амир Хон
Бундан бир неча йил аввал актёр Мумбайнинг энг илғор тумани Пали Хиллда жойлашган уйда яшаган.
Бино реновация қилиниши керак бўлгани сабаб Амир Хон ва унинг оила аъзолари денгиздан узоқ бўлмаган Бандра шаҳридаги уйга кўчиб ўтган. Уларнинг янги хонадони Фарида деб аталади.
Салмон Хон
Салмон Хон ҳам Амир Хон яшайдиган шаҳарча – Бандрада яшайди. Унинг хонадони эса Galaxy деб аталади. Актёр бу уйда ёшлигидан буён ота-онаси ва синглиси билан бирга яшайди.
Салмон ўз уйини жуда ҳам яхши кўради ва бошқа жойга кўчиб ўтиш нияти йўқ. Мухлислари тез-тез унинг уйи ёнида тўпланиб туради, юлдуз эса балконига чиқиб улар билан кўришади.
Дипика Падуконе
Падуконе ҳам Бандрада яшайдиган юлдузлардан бири ҳисобланади. Актриса «Бомонд бинолари» номли уйнинг 26 қаватида яшайди.
4 та ётоқхона, терраса, теннис корти ва учта автотураргоҳи бор мазкур уйни актрисага собиқ севгилиси совға қилган деган миш-мишлар бўлган эди. Аммо Падуконе уйини ўз маблағига олганини маълум қилган.
Саиф Али Хон ва Карина Капур
Юлдузли жуфтликнинг хонадони Мумбайнинг Ғарбий қисми Адехерида жойлашган.
Саиф ва Карина «Локҳандва» номли мазкур уйнинг 10-қаватида яшайди, актёрнинг офиси ҳам шу бинода жойлашган.
Приянка Чопра
Турмушга чиққанидан кейин АҚШда яшаётган актрисанинг Ҳиндистонда 5 та уйи бор. Мумбайнинг Версова номли туманида жойлашган уйлари «Раж классика» деб аталади.
Изоҳ (0)