• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тўғриси, уларга ҳавасим келяпти». Расул Кушербаев Тошкент шаҳар Кенгашидаги ҳар бир депутат ихтиёрига 2 млрд сўмдан берилиши ҳақида

    Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 19 январь куни бўлиб ўтган 31-сессиясида Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар Кенгашидаги ҳар бир депутатга 2 миллиард сўмдан пул берилиб, ўзлари лозим деб топган мақсадлар учун ишлатиши, Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари ихтиёрига бюджет тушумининг орттириб бажарилган қисмидан 120 миллиард сўм маблағ берилиши, шунингдек, Тошкент шаҳри туманларидаги депутатларнинг ҳар бири 100 миллион сўм миқдоридаги маблағларни йўналтириш имконига эга бўлишини маълум қилганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев бунга ўз муносабатини билдирди.

    «Тўғриси, Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларига ҳавасим келяпти. Боиси жойларда сайловчилар билан учрашувлар вақти биз мамлакат миқёсида қабул қилаётган қонунлар ва давлат бюджети ҳақида маълумот беришимизга қарамай, сайловчилар ўзи яшаётган кўча қачон таъмирланиши, симёғочлар қачон алмаштирилиши, қачон ичимлик суви келиши каби масалалар бўйича саволлар беришади. Уларга шу кўпроқ қизиқ. Бу ҳам табиий ҳол.

    Афсуски, депутатда бу каби алоҳида муаммоларни ҳал этиш учун сўров, илтимос ва мурожаат киритиш ҳуқуқи бор, холос. Алам қиладигани, жойида аниқлаган муаммони тезда бартараф этиш учун маблағни йўналтириш имкони йўқ: ё қайсидир вазирлик ё ҳокимликка ялиниш керак. Ва натижа ҳам шундан келиб чиқади», — деган у.

    Кушербаев ҳар бир Олий Мажлис депутатлари учун ҳам шундай амалиёт қилинса, депутатлардан сайловчиларнинг розилиги ошишини таъкидлаган.

    «Бу ўринда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ва ҳокимлик ўртасидаги ушбу қадамни чин дилдан қўллаб-қувватлайман ва бошқа ҳудудлар ҳам намуна олса бўладиган тажриба деб ҳисоблайман. Албатта, агар ҳудудлардаги яккаҳоким, Кенгаш раиси бўлган раҳбарлар сал депутатлар учун ҳам қайишиб, улар билан ҳисоблашишни ‘ўзига паст кетиш’ деб тушунишмаса», — дейди депутат.

    Кушербаев ушбу маблағлар сайловчилар томонидан билдирилаётган энг муҳим муаммоларни бартараф этишга йўналтирилишини, бу орқали сайловчилар депутатнинг ҳақиқий кучини кўра олишини таъкидлаган.

    Шаҳар ҳокимлиги, шунингдек, бир вақтнинг ўзида туманлар маҳаллий бюджети тушумларининг орттириб бажарилган қисмидан маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш учун ҳар бир маҳалла фуқаролари йиғини раисларига 50 миллион сўмдан ажратилишини (519 та маҳалла—жами қарийб 26 миллиард сўм) маълум қилганди.

    «Менимча, шаҳар Кенгаши ва ҳокимлик жамоаси жамоатчилик билан ишлаш ва ҳисоблашишни амалда ҳам ўзининг устувор масаласи сифатида кўряпти. Хуллас, бўлаётган ўзгаришларга кўз тегмасин», — деган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

    Мавзуга доир: «Депутатларимиз буни актуал деб ҳисобламаган». Жаҳонгир Ортиқхўжаев бюджетдан ортиб қолган пулларни сарфлашни депутатларга қолдирилгани ҳақида

    20.01.2021, 18:35   Изоҳ (0)   35703
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев: Тошкент шаҳридаги «Ғалаба боғи» мажмуасини илмий марказга айлантириш зарур

    20.01.2021, 18:12

    Қарши ҳокимияти саноат зонаси қуриш учун деярли 2900 туп дарахтни кесиб ташлади

    20.01.2021, 17:58

    Ўзбекистон аҳолисини коронавирусга қарши эмлаш қачондан бошланиши айтилди

    20.01.2021, 17:22

    Шавкат Мирзиёев: «Ижтимоий-гуманитар фанлар ривожи замондан ортда қолмоқда»

    20.01.2021, 17:10

    Ўзбекистонда 12 та вазирлик Президент ҳужжатларининг ижросига беписанд муносабатда бўлгани маълум қилинди

    20.01.2021, 16:33

    «Янги Ангрен» ИЭСда портлаш юз берди. Уч киши ҳалок бўлди

    20.01.2021, 16:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.