• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда суд биноси олдида очлик эълон қилган блогер аёл бўйича муносабат билдирилди

    Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати раҳбари Турсунали Акбаров АОКАда бўлиб ўтган брифингда Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди биноси олдида очлик эълон қилиб, ўз норозилигини билдирган Фотима Жўраева масаласида муносабат билдирди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    15 январь куни Facebook ижтимоий тармоғида ўзини блогер деб таништирган Фотима Жўраева (саҳифасида филолог, хусусий тадбиркор деб қайд этилган) Жиноят ишлари бўйича Андижон судида Uz Dong Yang қўшма корхонасининг собиқ раҳбарларига оид ишни 4—5 ой муқаддам лавозимга тайинланган тажрибасиз судья кўраётгани, унга киритилган илтимоснома ва аризалар рад этилганини таъкидлаган. Шу боис, блогер айбланувчилардан сўнг ўзи ҳам очлик эълон қилишини айтган.

    «Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевдан (сўрайман), Ўзбекистонда адолат, ҳақиқат борми? Судларимизда мустақиллик борми? Қачонгача халқимиз бунақа қийналади. Мен ҳам кеча ҳақиқат, адолат учун оч қолишга, шу инсонлар билан шерик бўлишга аҳд қилдим. 12 соат бўлди, майли, Ўзбекистонда ҳақиқатга эришиш учун оч қолиб, ўладиган бўлсам, шунга ҳам розиман», — деган Жўраева.

    https://www.facebook.com/zuraeva.fatima/videos/1869910439829253/

    Судьялар олий кенгаши вакилининг таъкидлашича, Фотима Жўраева шаҳар судида мазмунан кўриб чиқилаётган Uz Dong Yang қўшма корхонаси собиқ мутасаддилари ва бошқаларга оид жиноят иши бўйича бирор тараф ҳисобланмайди. У суд мажлисида «блогер сифатида ҳозир бўлиши ва жараённи кузатиши мумкин, холос».

    Қайд этилишича, Жўраева судда қатнашиш бўйича ҳеч қандай чекловга дуч келмаган. Адвокатларнинг уч нафар судланувчи эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақидаги илтимосномаси бир неча миллиард сўм зарар қопланмагани боис қаноатлантирилмаган.

    «Эътибор беринг, адвокатларнинг илтимосномаси ва аризаси қаноатлантирилмаганига норозилик сифатида блогер очлик эълон қилмоқда. Унинг бундай хатти-ҳаракати нафақат ҳуқуқий малакаси ва маданияти етишмаслиги, балки нохолислиги, сунъий равишда вазиятга сиёсий тус бериб, шу орқали жамоатчилик эътиборини тортган ҳолда босим ўтказиш деб ҳисоблаймиз», — деди Турсунали Акбаров.

    Мазкур ҳолатга тегишли ҳуқуқий баҳо берилиши лозимлиги ҳам қўшимча қилинган.

    Бундан ташқари, кенгаш вакили сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда «нима учун аксарият суд мажлислари жараёнини видеотасвирга олишга рухсат берилмаяпти?» каби саволлар муҳокама қилинаётганини айтиб, бу бўйича тушунтириш берган.

    Унинг айтишича, бу жараён нозик ва хассос бўлиб, жабрланувчи ва уларнинг яқинлари шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, иш ҳолати ҳамда тарафларнинг фикрини инобатга олган ҳолда раислик томонидан ҳал этилади. «Бироқ бу видеотасвирга олишга рухсат бермаслик, журналист ва блогерларнинг суд залини тарк этиши шарт эканини англатмайди», — дейди Акбаров.

    Аввалроқ Ёшлар иттифоқидан Жиззахда қурилган 14 миллиард сўмлик бино учун пулини ололмаётган тадбиркор очлик эълон қилмоқчи бўлгани тўғрисида хабар берилганди. Кейинроқ тадбиркорнинг пули тўлаб берилган.

    20.01.2021, 12:36   Изоҳ (0)   28440
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Маҳмуд Истамов Бухоро вилояти прокурори этиб тайинланди

    20.01.2021, 12:27

    Шавкат Мирзиёев: «Миллий ғоя деганда эски совет мафкурасини тасаввур қилиб, лабига учуқ тошаётганлар ҳам йўқ эмас»

    20.01.2021, 11:35

    Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси 10 550 сўмга қадар кўтарилди

    20.01.2021, 11:11

    Олий Мажлис депутатлари такси ҳайдовчиларидан лицензия талаб қилмаслик таклифини илгари сурди

    20.01.2021, 10:42

    Тошкент марказида Hampton by Hilton меҳмонхонаси қурилмоқда

    20.01.2021, 10:10

    «Ўзбекистонда ҳам коронавирусга қарши жамоавий иммунитет ҳосил бўлган» — Санитария-эпидемиология хизмати

    20.01.2021, 09:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.