• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Мадрид афсоналари: «Атлетико» тарихидаги энг яхши тўпурарлар

    2020 йилнинг охирида Мадриднинг «Атлетико» клуби устози Диего Симеоне мураббийлик фаолиятида 2 та муҳим ютуқни қўлга киритди. Биринчидан, мутахассис «матрасчилар» бошқарувида 500 та ўйинда жамоани майдонга бошлаб тушди. Иккинчидан, аргентиналик ғалабалар сони бўйича Мадрид клуби тарихидаги энг яхши мураббийга айланди. У 499 учрашувда 300 та ғалабага эришди. Шу тариқа Эл Чоло жамоанинг собиқ устози, марҳум Луис Арагонеснинг рекордини янгилади. Афсонавий испаниялик мураббийга 300 та ғалабани тантана қилиш учун 587 ўйин керак бўлганди.

    Симеоне 9 йилдан бери «Атлетико»ни бошқариб келмоқда. Шу вақт ичида у клубнинг ўзига хос рамзига айланиб улгурди. Аммо «матрасчилар» мухлислари фақатгина Диегони қадрлаш билан чекланмайди. Мадрид клуби тарихида ундан кам бўлмаган шахслар мавжуд бўлиб, улар ўзларининг сермаҳсуллиги билан жамоага ғалабалар келтирган ва уни янги ютуқлар сари етаклаган. Тўғри англаганингиздек, қуйида «Атлетико» тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақида мулоҳаза юритилади.

    Радамель Фалькао (70 та гол)

    Колумбиялик юлдуз футболчи 2011 йилнинг август ойида «Атлетико» футболчисига айланади. Ўшанда «матрасчилар» форвард учун анчайин катта ҳисобланган маблағ – 40 миллион евро тўлаганди. «Атлетико» Фалькаонинг Европадаги иккинчи клубига айланади. Бунгача у «Порту» таркибида 2 мавсум ўйнаганди. «Аждарлар» футболчи учун «Ривер Плейт»га атиги 5,5 миллион евро тўлаб, мадридликларга уни 40 миллион еврога пуллайди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Фалькао «Атлетико» сафида атиги 2 йил ўтказди, аммо бу давр у учун жуда омадли кечди. Икки мавсумда ҳам у жамоанинг энг яхши тўпурарига айланади. Ла Лигада эса жамоанинг ишлари ўшанда унча юришмасди. Шу билан бирга, Фалькао Мадрид клуби билан Қирол Кубоги, Европа Лигаси ва УЕФА Суперкубогида ғолиб чиқишга муваффақ бўлади. Колумбияликнинг трансфери «Атлетико» учун ўта муваффақиятли бўлиб чиқди. Клуб футболчининг ўйин сифатларидан максимал даражада фойдаланди, шундан сўнг улар уни «Монако»га 43 миллион еврога сотиб юборди, якунда ушбу трансфер қўшимча 3 миллион евро фойда ҳам келтирди. 34 ёшли ҳужумчи ҳозирда «Галатасарой» шарафини ҳимоя қилмоқда.

    Диего Коста (83 та гол)

    Костанинг «Атлетико» билан узоқ йиллик алоқалари мавжуд. 2007 йил январь ойида испанлар уни «Брага»дан 1,5 миллион еврога сотиб олади. Шундан сўнг «матрасчилар» дарҳол уни Португалияга қайтариб юборади. Бироз вақт ўтиб Мадридга қайтгач, футболчи «Сельта», «Альбасете», «Райо Вальекано» ва «Вальядолид» каби жамоаларда ижарада тўп сурди. Испаниялик футболчи фаолияти давомида «Челси»да ҳам ўйнаган, у ерда муваффақиятли 4 йилни ўтказади. Эътиборлиси, Лондон клуби форвардни «матрасчилар»дан 38 миллион еврога харид қилиб, уларнинг ўзига 60 миллионга сотиб юборади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ижараларни ҳисобга олган ҳолда Коста «Атлетико»ни 5 марта тарк этиб, ҳар сафар қайтиб келган. Умуман олганда, испаниялик футболчи Мадрид клуби таркибида 215 та ўйин ўтказиб, 83 та гол урган. Диего бир мавсум ҳатто жамоанинг энг яхши тўпурарига ҳам айланган эди, аммо «Челси»дан қайтганидан кейин Ла Лига баҳсларида бештадан кўп гол ура олмади. Шунга қарамай, Коста ҳар доим «Атлетико» учун муҳим ижрочи бўлиб келган. У жамоа билан биргаликда Испания чемпионати, Қирол Кубоги, Европа Лигаси ва УЕФА Суперкубогини ютган (3 марта). 32 ёшли форвард ҳозирда эркин агент.

    Маноло (86 та гол)

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Мануэль Санчес Делгадо (Маноло) «Атлетико»да 7 йил давомида тўп сурган. «Мурсия» футболчиси сифатида ҳужумчи Мадрид клуби эътиборини тортади ва 1988 йилнинг ёзида «Атлетико»га кўчиб ўтади. Маноло «Атлетико»га кетма-кет икки марта Қирол Кубогини ютишда ёрдам берган. 1991/92 йилги мавсумда ҳужумчи Ла Лиганинг энг яхши тўпурарига бериладиган Пичичи совринини ҳам қўлга киритади. Ўшандан кейин футболчи Испания чемпионатининг бир мавсумида бештадан кўпроқ гол урмаган. «Атлетико»дан кейин Маноло «Мерида»да 2 йил ўйнайди ва шундан сўнг буциларини михга илди. 55 ёшли испаниялик мутахассис қисқа кечган мураббийлик фаолиятини 11 йил олдин якунлаган.

    Диего Форлан (96 та гол)

    Форлан «Атлетико»нинг рамзларидан бири ҳисобланади. Диего жамоага тажрибали футболчи сифатида келиб қўшилади, у бунгача «Манчестер Юнайтед» ва «Вильярреал» сафида бир қанча совринларни қўлга киритганди. Футболчи айнан «сариқ сувости кемаси»дан 2007 йилнинг ёзида Мадрид клубига ўтади. Трансфер суммаси 21 миллион еврони ташкил қилган. «Атлетико» таркибидаги иккинчи мавсумда уругвайлик нақ 32 та гол уриб, жамоанинг энг яхши тўпурарига айланди ва Пичичи совринини ўзиники қилади. Кейинги мавсумда форвард жамоасига Европа Лигаси ва УЕФА Суперкубогида зафар қучишда кўмаклашади.

    Фото: Sky Sports

    Фото: Sky Sports

    Форланнинг «Атлетико»даги сўнгги мавсуми омадсиз чиқди (Ла Лигада 8 та гол). Шундан сўнг «матрасчилар» ҳужумчини «Интер»га атиги 5 миллион еврога эвазига қўйиб юборди. Мадриддан кетганидан сўнг футболчи Бразилия, Япония, Уругвай, Ҳиндистон ва ҳаттоки Гонконг чемпионатларида ўйнашга муваффақ бўлди. 2018 йил июнь ойидан буён Диего ҳеч қаерда ўйнамади, аммо у расман 2019 йилнинг августига келибгина фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди. Шундан сўнг Форлан мураббийлик лицензиясини олди ва собиқ жамоаси «Пенярол»ни (Уругвай) бошқарди. Бироқ у жамоани атиги 11 та учрашувда бошқарди, холос.

    Серхио Агуэро (100 та гол)

    32 ёшли тажрибали Агуэронинг карьерасида бор-йўғи 3 та клуб бор: 2006 йил июль ойида Серхио 21,7 миллион евро эвазига «Индепенденте»дан «Атлетико»га кўчиб ўтади. Аргентиналик футболчи 5 мавсумни Мадридда ўтказди ва икки марта жамоанинг энг яхши тўпурарига айланди. Бироқ 2009/10 йилги мавсум ҳужумчи учун чинакамига муваффақиятли бўлиб чиқди, унда Агуэро жамоаси билан биргаликда Европа Лигаси ва УЕФА Суперкубогини ютди. Шунингдек, мадридликлар шу йили Испания Кубогининг финалига ҳам чиқади.

    Фото: Goal

    Фото: Goal

    «Атлетико» таркибида юзта гол урган Агуэро 2011 йилнинг ёзида «Манчестер Сити»га кўчиб ўтади. Трансфер суммаси 40 миллион еврони ташкил қилган. Ҳужумчи Англияда Испанияга қараганда кўпроқ совринларни қўлга киритди. Бугунги кунга қадар аргентиналик «шаҳарликлар» билан бирга 4 марта Премьер Лига, 5 марта Лига Кубоги, 3 марта Англия Суперкубоги ва 1 бор мамлакат Кубогида зафар қучган. Чемпионлар Лигаси – Серхио «Манчестер Сити» билан ғалаба қозонмаган ягона турнир. Эҳтимол, ушбу мавсум футболчи учун «шаҳарликлар» сафида Чемпионлар Лигаси бош совринини ютиш учун сўнгги имконият бўлар. Ҳозирда ҳамма нарса ёзда Агуэронинг «Этиҳад»ни тарк этишига қараб кетмоқда.

    Фернандо Торрес (121 та гол)

    Торрес бу рўйхатда «Атлетико»нинг ягона тарбияланувчиси ҳисобланади. 2007 йил июль ойида Фернандо қадрдон клубини тарк этиб, «Ливерпуль»га йўл олади. «Қизиллар» ҳужумчи учун 38 миллион евро тўлаб, тўрт йилдан сўнг уни «Челси»га 58,5 миллионга сотади. Эл Нино Мадридга қайтгунига қадар «Милан»да ҳам ўйнашга улгурган, аммо испанияликнинг Италияга қилган сафарини муваффақиятли деб аташ қийин. А Серияда ҳужумчи атиги 10 та ўйин ўтказган ва 1 та гол урган.

    Фото: Cadena SER

    Фото: Cadena SER

    Дастлаб Торрес «Атлетико»га ижара асосида қайтади, сўнгра эса эркин агент сифатида клуб билан тўлақонли равишда шартнома имзолайди. Фернандо «Атлетико» билан биргаликда фақат Европа Лигасида ғолиб чиққан, аммо уни Мадридда севишади. 2000 йилларнинг бошларида Торрес жамоанинг Сегундадан Ла Лигага қайтишига ёрдам беради. Бундан ташқари, Торрес кетма-кет 4 марта «матрасчилар»нинг энг яхши тўпурарига айланган. Умуман олганда, испанияликнинг фаолиятига ҳавас қилса арзийди. У фақат «Атлетико» билан 2015/16 йилги Чемпионлар Лигаси финалида ғалаба қозона олмаганидан афсусланиши мумкин.

    Антуан Гризманн (133 та гол)

    Француз бўлишига қарамай, Гризманн деярли бутун фаолиятини Испанияда ўтказмоқда. 2005 йилда Антуан «Реал Сосьедад» академиясида пайдо бўлган ҳужумчи Сан-Себастьянни 2014 йил ёзида тарк этади. «Атлетико» у учун 54 миллион евро сарфлайди. Мадридда футболчининг фаолияти ажойиб тус олди. «Атлетико»да ўтган беш мавсумнинг ҳар бирида у жамоанинг энг яхши тўпурарига айланди. Мадридликлар билан биргаликда Гризманн Европа Лигаси, УЕФА ҳамда Испания Суперкубогини ютган.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Гризманн – «Атлетико» тарихидаги энг яхши тўпурар. Бироқ клуб мухлислари Антуанни ҳеч қачон ўзларидан бўлмаганлигини айтиб, «Барселона»га уни яхши кайфиятда кузатмади. Бу, албатта, клуб тарихига ўз номини ёздириб қўйган футболчига нисбатан адолатсизликдир. Француз Испания пойтахтини яхши кайфиятда тарк этмади, аммо мухлислар ундан норози бўлмаслиги керак. Жаҳон чемпиони клуб даражасида Европа Лигасидан кўра нуфузлироқ мусобақаларда ғалаба қозонишни хоҳлади ва бу мутлақо нормал ҳолат.

    Бошқа мақолалар:

    • Оқсаётган «Реал»: Зидан жамоасини ким кучайтира олади?
    • Элитада уларга жой йўқ: АПЛни тарк этиши керак бўлган таниқли футболчилар
    • Эскирмайдиган савол: Роналду зўрми ёки Месси?

    19.01.2021, 14:02   Изоҳ (0)   26389
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи шогирдини енга оладиган ягона жангчи кимлигини айтди

    19.01.2021, 13:00

    «Милан» сўнгги 17 йил ичидаги энг яхши мавсум стартини қайд этди. Ўшанда жамоа чемпион бўлганди

    19.01.2021, 12:19

    Давид Алаба «Реал»га ўтади, унинг Мадриддаги маоши ҳам маълум

    19.01.2021, 11:02

    Манба: «Ювентус» Элдор Шомуродов трансфери борасида «Женоа»га таклиф юборди

    19.01.2021, 10:47

    АПЛ. «Арсенал» йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Обамеянгдан дубль

    19.01.2021, 07:57

    А Серия. Златан Ибрагимовичнинг дубли «Милан»га ғалаба келтирди

    19.01.2021, 07:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.