«Бавария»нинг марказий ҳимоячиси Давид Алаба фаолиятини «Реал»да давом эттирадиган бўлди.
Marca нашрининг хабар қилишича, 28 ёшли футболчи мадридликлар билан келишувга эришган. Алаба ёзда эркин агент мақомида «Реал» сафига қўшилади.
Таъкидланишича, австриялик футболчи «Қироллик клуби» билан 4 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 11 миллион евро маош олади.
«Реал» Алаба билан 1 январдан бошлаб музокараларга киришган, шунингдек, футболчи «Реал» шифокорлари назорати остида тиббий кўрикдан ўтган.
Алаба 2008 йилда «Бавария» аъзосига айланганди, унинг мюнхенликлар бош жамоасидаги дебюти 2010 йилда юз берган.
У «Бавария» сафида тўққиз бор Германия чемпионлигини қўлга киритди, олти марта мамлакат кубогида зафар қучди ва беш бор Суперкубокни қўлга киритди. Шунингдек, Алаба немис клубида икки мартадан Чемпионлар Лигаси ва УЕФА Суперкубогида ғалаба қозонди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)