АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп 19 январь ўзининг сўнгги иш кунида юзга яқин кишини афв этади. Бу ҳақда CNN ва Reuters манбаларига асосланиб Meduza хабар бермоқда.

Фото: People

CNN хабарига кўра, афв этиладиганлар рўйхатига «иқтисодий жиноятлар учун судланганлар, таниқли рэперлар ва бошқалар» киради. Афв этиш тўғрисидаги қарор президентлик лавозимини тарк этиш олдидан Трамп бажариши керак бўлган мажбуриятлардан биридир.

CNN ва Reuters агентликлари, келгусида таъқибга учраши кутилаётган Трампнинг ўзи ва оила аъзолари мазкур рўйхатга киритилмайди, деб ҳисобламоқда.

CNN маълумотига кўра, Трамп 2021 йил 6 январда исёнга даъват қилганликда айбланиб, АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси унга импичмент эълон қилгани сабабли унинг афв этилмаслиги кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

«Ўзини кечириш конституцияга зиддир, чунки бу билан ҳеч ким ўз ишида судья бўлмаслиги керак деган принципга путур етади», — дея изоҳлайди Reuters.

Бошқа томондан, агентлик «афв этиш ҳуқуқи АҚШ Конституциясида жуда кенг белгиланган», деб қўшиб қўйди. Бироқ Трампнинг маслаҳатчилари унга ўзини афв этиладиганлар рўйхатига қўшмасликни маслаҳат берди, чунки «бу унинг айбдор эканини англатади».

Афв этиладиганлар орасида WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж йўқ, аммо рўйхат ҳали ўзгариши мумкин, дея қўшимча қилади CNN.

Трамп АҚШ президентлигини 2021 йил 20 январь куни тушда тарк этади.

New York Times газетаси маълумотига кўра, Трампнинг афв этилиши ҳақидаги муҳокамалар давом этмоқда. Трамп лавозимидан кетгач рақибларининг таъқибига учрашидан хавотирда.

Аввалроқ Трампнинг сафдошлари у билан алоқаларидан фойдаланиб, афв этишлар ортидан пул орттиргани ҳамда Трамп ёрдамчилари билан ўзини ўзи афв этиш масаласини муҳокама қилгани ҳақида хабар берилган эди.