• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Оқсаётган «Реал»: Зидан жамоасини ким кучайтира олади?

    «Реал» ҳозирда Ла Лига турнир жадвалининг иккинчи поғонасида бормоқда, биринчи ўриндаги «Атлетико»нинг чемпионликни тантана қилишига шубҳа қилаётганлар эса озчиликни ташкил қилади. Бу ҳолатда «қироллик клуби» таркибида ҳамон юлдузлар борлиги ҳам муҳим эмас, боиси улардан аксариятининг ёши ўтган, ёзги трансферлар ойнасида эса ҳеч қандай харид амалга оширилмади.

    Ҳозирда Мадрид клуби жамоага сармоя киритиш вақти келганини тушунмоқда. Зарарга кирмаслик учун қўлидан келганича ҳаракат қилаётган бундай клубнинг молиявий ҳолатига пандемиянинг жиддий зарба бергани ҳам ачинарли. Клуб қайсидир маънода олдига қўйган мақсадига (зарарга кирмаслик) эришди ҳам, аммо ушбу режимда бирор мураббийнинг узоқ вақт ишлаши даргумондир. Шундай экан, ҳозир таркибни кучайтиришнинг айни вақти. Демак, қуйида «қироллик клуби»га мос тушадиган ва шу билан бирга трансфер нархи унчалик қиммат бўлмаган футболчилар ҳақида фикр юритилади.

    Жюл Кунде

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Реал»га ҳимояда ишончли ўйинчи керак, «Севилья»дан 22 ёшли Жюл Кунде эса жамоа таркибига жуда мос келиши мумкин. Ҳозирча тажрибали Серхио Рамосни нима кутаётганини айтиш қийин, аммо шу аниқки, энди ҳимоячи ёш эмас ва у бутун «Реал»ни елкасида кўтариб юра олишига ишониб бўлмайди.

    Defensa Central хабарига кўра, Зидан Кундени Рамоснинг вориси деб билади. У ўз иқтидорини «Севилья»да анчадан буён исботлаб келмоқда, етакчига айланиш учун унга атиги бир ярим йил етарли бўлди.

    Кунденинг фойдасига нафақат Зиданнинг позицияси, балки «Севилья»нинг молиявий имкониятлари ҳам ишлаши мумкин. Клубга пул кераклиги аниқ, шу боис таклифга розилик бериши эҳтимоли юқори.

    Мануэль Локателли

    Фото: Calciomercato

    Фото: Calciomercato

    Мадридликларнинг ярим ҳимояси ҳам ёш эмас. Тони Кроос ва Лука Модрич ажойиб футболчилар, аммо уларнинг ўрнини ким эгаллаши ҳақида ўйлаш вақти келди. Ушбу позицияга Италиянинг асосий истеъдодларидан бири саналган «Сассуоло» ярим ҳимоячиси Мануэль Локателли вариантини яқиндан кўриб чиқиш мумкин.

    22 ёшли футболчи ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда бирдек фойдали ҳаракат қилади ва жамоани сезиларли даражада кучайтиради, у буни терма жамоадаги ўйинлари орқали кўрсатиб бўлган. Албатта, унга бошқа грандлар ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ «Ювентус» Пол Погба ҳақидаги ўйлар билан овора экан, «Реал» уни туринликлардан тортиб олиш учун яхшигина имкониятга эга бўлиб турибди. Шуниси аниқки, «Сассуоло» ўз юлдузини арзонга қўйиб юбормайди. Аммо футболчи ўзи сарфланадиган маблағга арзийди.

    Пепе

    Фото: Goal

    Фото: Goal

    Миш-мишларга кўра, «Реал» «Гремио»дан бразилиялик вингер Пепене кузатмоқда. Defensa Central нашри эса битимга жуда оз қолганини таъкидламоқда.

    2016 йилда «Гремио»га қўшилган футболчи бугун жамоанинг юлдузи ҳисобланади. Унинг ҳисобида Бразилия А Сериясида 23 ўйин, 8 та гол ва 4 та голли узатма бор. Пепе чап қанотда ўйнашни афзал кўради, аммо бу унинг ўнг томонда наф келтирмайди дегани эмас. Унинг асосий устунлиги – ҳимоячиларни доғда қолдириб, жарима майдончасига ёриб киришдир.

    Юқорида таъкидлангандек, «Реал» уни бир неча йилдан бери кузатиб келади. Лукас Васкес шартномани узайтиришдан бош тортганлиги сабабли, «қаймоқранглилар» 23 ёшли Пепени унга альтернатив сифатида кўрмоқда. Пепе – жамоа учун ажойиб вариант, аммо унинг ҳозирги клуби билан шартномаси 2024 йилда ўз ниҳоясига етади. Шунинг учун бразилияликлар билан савдолашиш бироз мушкул кечиши мумкин.

    Эдуардо Камавинга

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Ренн»нинг ёш ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани «Реал» скаутлари 2019 йилдан буён кузатиб келади ва шу вақтдан бери у мунтазам равишда ўсиб бормоқда. Кўпчилик 18 ёшли футболчини Пол Погбага қиёслайди. Агар у худди шу руҳда ўсишда давом этса, нафақат Мартин Эдегор ва Федерико Вальверде («Реал» ярим ҳимоячилари) даражасига етади, балки улардан сезиларли даражада ўтиб кетиши ҳам мумкин. Эдуардонинг асосий фазилатларидан бири, исталган рақиб билан хотиржам ўйнай олишидир Футболчига шунчаки вақт ва тўғри мураббий керак, холос.

    Давид Алаба

    Фото: FootBoom

    Фото: FootBoom

    Ҳозирда Алабанинг клубини алмаштиришига ҳеч қандай шубҳа йўқ. «Бавария» билан келиша олмаган футболчига бир қатор топ-клублар қизиқиш билдирмоқда. «Реал» эса австриялик ҳимоячига асосий даъвогар бўлиб турибди.

    Катта эҳтимол билан Алаба ёзда «қаймоқранглилар» ихтиёрига келиб қўшилади. Зидан ҳам бу трансферга қарши эмас ва у австрияликнинг тимсолида нафақат қанот, балки марказий ҳимоячини ҳам кўрмоқда. Агар Алаба ёзда Мадридга кўчиб ўтса, бу «Реал»га текинга тушади, яъни Давид бу вақтда эркин агентга айланади. Бироқ «Реал»нинг ёзгача кутмаслик эҳтимоли ҳам юқори.

    Бошқа мақолалар:

    • Элитада уларга жой йўқ: АПЛни тарк этиши керак бўлган таниқли футболчилар
    • Эскирмайдиган савол: Роналду зўрми ёки Месси?
    • Буффондан Роналдогача. Чемпионлар Лигаси бош совринига эга чиқа олмаган юлдузлар

    17.01.2021, 10:07   Изоҳ (0)   21127
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лига 1. ПСЖ Почеттиносиз кечган ўйинда қийин ғалабага эришди

    17.01.2021, 07:26

    UFC. Макс Ҳоллоуэй Келвин Каттардан устун келди, асосий карднинг 3 та жанги 1-раунддаёқ якунланди

    17.01.2021, 04:23

    АПЛ. «Челси» Лондон дербисида камчилик қолган рақибини таслим этди ва муваффақиятсиз сериясига нуқта қўйди

    17.01.2021, 00:41

    Макс Ҳоллоуэй Келвин Каттарга қарши. Бугун тунда UFC 2021 йилдаги илк мусобақасини ўтказади

    16.01.2021, 22:48

    Бундеслига. «Боруссия Д» сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб этолмади, «Лейпциг» ҳам очко йўқотди

    16.01.2021, 22:01

    Роналду, Гиггз, Видич. Фаолиятини якунлаган Уэйн Руни билан бирга энг кўп ўйин ўтказган футболчилардан иборат рамзий терма жамоа

    16.01.2021, 21:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.