Абу-Дабидаги (БАА) «Жангчилар ороли»да 16 январь, шанба куни UFC on ABC 1 мусобақаси бўлиб ўтди.
Кечанинг асосий жанги Макс Ҳоллоуэй ва Келвин Каттар ўртасида кечди. Жанг Ҳоллоуэйнинг катта устунлиги остида ўтди. Эътиборлиси, беш раунд давом этган беллашувда яккакурашчилар тик турган ҳолда жанг қилди ва бирорта ҳам партерга олиш ҳолати кузатилмади. Якунда ҳакамлар бир овоздан Макснинг ғалабасини қайд этди.
Мусобақанинг яна бир марказий жангида Карлос Кондит очколар ҳисобда Мэтт Браундан устун келди. Асосий карддан ўрин олган қолган уч жанг тақдири биринчи раунддаёқ ҳал бўлди.
Асосий кардда қайд этилган натижалар билан танишинг:
- Макс Ҳоллоуэй (22-6) очколар ҳисобига Келвин Каттарни (22-5) мағлубиятга учратди;
- Карлос Кондит (32-13) очколар ҳисобига Мэтт Браундан (22-18) устун келди;
- Ли Жинглианг (18-6) биринчи раунддаги нокаут эвазига Сантьяго Понзиниббиони (27-4) таслим этди;
- Алессио ди Кирико (13-5) биринчи раунддаёқ Хоакин Баклини (12-4) нокаутга учратди;
- Пунахел Сориано (7-0) биринчи раунддаги нокаут эвазига Душко Тодоровични (8-1) мағлуб этди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)