Кайфиятнинг ёмонлашиши ҳаммада учрайдиган табиий жараён ҳисобланади. Аммо бошқаларни кўришга кўзи бўлмаслик ва аччиқланишнинг тез-тез такрорланиши фақатгина феъл-атвор билан боғлиқ бўлмаслиги, бунинг саломатлик ва тиббиёт билан алоқадор сабаблари ҳам бўлиши мумкин.
Қалқонсимон без касалликлари
Қалқонсимон бездан ажраладиган гормонлар организмдаги метаболизм билан боғлиқ барча жараёнларни бошқаради. Ундаги ўзгариш диққатни ёмонлашиши, хавотирланиш ҳамда асабийлашишга сабаб бўлади. Шу сабаб ҳам сурункали ёмон кайфият ва асабийлашиш кузатиладиган бўлса, эндокринолог кўригидан ўтиш тавсия қилинади.
Қандли диабет
Қондаги глюкоза миқдорининг меъёрда бўлмаслиги баъзи кимёвий моддалар, масалан, серотониннинг етарли миқдорда ишлаб чиқарилмаслигига олиб келади. Унинг етишмаслиги эса дарғазаблик, агрессивлик, хавотир кабиларга сабаб бўлади. Шу сабаб ҳам қондаги қанд миқдорини меъёрда бўлишига ҳаракат қилиш ва ушбу яширин симптомлар кузатилганда шифокорга мурожаат қилиш керак.
Сурункали оғриқ
Турли интенсив оғриқ ҳис қилиб турилган бир вақтда кайфиятнинг аъло бўлиши амри маҳол. Оғриқ қолдирадиган дориларни қабул қилган тақдирингизда ҳам кайфиятингиз кўтарилмаслиги бунга препаратларнинг таъсири ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Депрессия
Хавотир, қайғу, депрессия ёки стресс сабаб кузатиладиган ҳолатлар ёмон кайфият ва агрессивлик билан боғлиқ бўлиши мумкин.
D витаминининг етишмаслиги
Кун давомида кўчага чиқмайдиган ҳамда қуёш нуридан камдан кам баҳра бўладиган кишиларда D витамини етишмаслиги мумкин. Бундан ташқари, уйқу меъёрда бўлмаса, кайфият тушиши ҳамда депрессияга сабаб бўлади.
Изоҳ (0)