Витаминга бой маҳсулотлардан тайёрланган ушбу таом кечки овқат учун ажойиб танлов бўлиши табиий.
Керакли маҳсулотлар:
- 400-500 грамм оғирликда бутун товуқ – 2 дона;
- Помидор – 200 грамм;
- Маккажўхори – 200 грамм;
- Қовоқча – 50 грамм;
- Бақлажон – 50 грамм;
- Чили қалампири – 30 грамм;
- Брокколи – 70 грамм;
- Карам – 70 грамм;
- Лимон – ½ дона;
- Майда картошка – 100 грамм;
- Мандарин – 2-3 дона;
- Зайтун мойи – 150 мл;
- Саримсоқ – 20 грамм;
- Зира – 20 грамм;
- Кўкат, туз, зираворлар.
- Саримсоқ ва зира майда тўғралиб, зайтун мойи билан аралаштириб олинади.
- Товуқ гўшти яхшилаб ювилиб, зайтун ёғи, туз ва зираворлар сепилади. 15 дақиқага 180 даража иссиқликдаги печга қўйилади.
- Катта-катта бўлакланган сабзавотлар − помидор, қовоқча, маккажўхори, бақлажон, карам, картошкага зайтун ёғи ҳамда туз, зираворлар сепилиб, грилда 7-8 дақиқа ёки печда 10 дақиқа пишириб олинади.
- Тозаланган мандарин 20 сонияга грилда қиздириб олинади.
- Пиширилган сабзавотлар ва товуқ гўшти каттароқ идишга сузилади, таом мандарин ва кўкатлар билан безатилади.
- Дастурхонга тортишдан аввал устига бироз йирик туз ва зайтун мойи қуйилади.
Изоҳ (0)