Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво кузатилаётган ҳамда тўйлар камайган айни пайтда аксарият хонандалар Дубайда ҳордиқ чиқармоқда. Улар ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига иссиқ мамлакатдан суратлар ва видеолар жойлаб, саёҳат таассуротларини мухлислари билан бўлишмоқда.
Қиличбек Мадалиев Дубайдаги барча диққатга сазовор жойларни айланиб чиқди.
Бунёдбек Саидов Дубайда ота-онаси, рафиқаси ва фарзандлари билан дам олмоқда.
Режиссёр Мухлиса Азизова ҳам бир неча кундан бери қуёшли шаҳарда ҳордиқ чиқармоқда.
Январь ёки февралда тўйи бўлишини айтган хонанда Муниса Ризаева Дубайга синглиси ва дугоналари билан йўл олди.
Хонанда Луис Каспер Дунвебер исмли йигит билан дунёга машҳур турк ошпази Нусретнинг тамаддихонасига ҳам борди.
Хонанда Санжар Ҳолиқов ҳам бошқа ҳамкасбларидан ортда қолмаслик учун Дубайга кетди.
Шоҳруҳхон ва Асал Шодиева ўғли Муҳаммад Юсуф билан биргаликда Дубайда ҳордиқ чиқармоқда.
Лола Дубай таассуротларини ҳар куни саҳифасига ёзиб қолдирмоқда. Айрим ҳолларда эса мухлисларидан қаерга бориш юзасидан тавсия сўрамоқда.
Шаҳзода Муҳаммедова ҳам Дубайдаги диққатга сазовор жойларни айланиб, улар ҳақида мухлисларига сўзлаб бермоқда.
Хонанда Шаҳзода кенжа ўғли Халид билан қуёшли шаҳарни айланмоқда.
Хонанда Зиёда туғилган куни — 7 январда оиласи билан Дубайга кетди.
Мавзуга доир:
- Ойбек ва Нигора янги уйга кўчди, Зиёда туғилган кунини нишонлаш учун Дубайга кетди. Instagram янгиликлари
- Мальдив, Дубай, Истанбул: Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Янги йилни қаерда кутиб олди? (фото, видео)
- Instagram: Ёппасига Дубайга кетаётган санъаткорлар, отасини уйлантирган Шароф Муқимов, вазирликка ишга кираётган Ҳалима
Изоҳ (0)