6 январь куни Вашингтон вақти билан соат 12:00 да президентлик сайловларининг якуний натижаси тасдиқланиши керак бўлган АҚШ Конгрессининг қўшма мажлиси бошланди. Алифбо бўйича штатлар рўйхатини сайловчилар ўз овозини демократ Жо Байден ва унинг вице-президенти Камала Харрисга берган Аризонагача ўқишга улгурилган. Республикачилар партиясининг бир неча конгрессменлари ўз эътирозларини билдиришга тушган. Сенат раиси, амалдаги вице-президент Майкл Пенснинг кўрсатмасига биноан конгрессменлар ушбу эътирозларни муҳокама қилиш учун ўз палаталарига тарқалган, деб ёзади Meduza.

Улар ушбу мунозарани якунлашга улгурмаган. Капитолий биноси яқинида Дональд Трамп тарафдорлари митинг уюштирган, унда амалдаги президентининг шахсан ўзи ҳам иштирок этган. У мағлубиятини ҳеч қачон тан олмаслигини маълум қилган. Шундан сўнг, Трампнинг юзлаб тарафдорлари Капитолийга бостириб киришга уринган. Аввалига полиция ва бино қўриқчилари билан тўқнашувлар юзага келган, кейин эса улар Капитолийга бостириб киришга муваффақ бўлган. Бино ичида бўлган конгрессменлар ва журналистлар эвакуация қилинган, Трампнинг тарафдорлари эса мажлислар зали ва кабинетларни эгаллаган. Тўқнашув оқибатида бир неча киши жароҳат олган. Миллий гвардия бўлинмалари Вашингтонга сафарбар этилган.

«Демократиямиз мисли кўрилмаган ҳужумга учради… Бу келишмовчилик эмас. Бу тартибсизлик. Бу қўзғолонга тенг», — дейди АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден.

Фото: Cапитал Пиcтурес

Фото: Getty Images

Фото: AFP

Фото: AFP

Фото: AP Photo

Фото: EPA

Фото: AFP

Фото: AFP

Фото: EPA

Фото: EPA

Фото: EPA

Фото: EPA

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Фото: АПФ

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Фото: AP Photo

Маълумот учун, 2021 йил 20 январь куни сайланган давлат раҳбари демократ Жо Байден ўз лавозимига киришиши керак. Декабрь ўрталарида сайловчилар ҳайъати Трампнинг сайловдаги бош рақибини Американинг 46-президенти деб эълон қилди. Байден сайловчилар ҳайъати аъзоларининг 300 дан ортиқ овозини, амалдаги президент эса 230 дан зиёдроқ овозни қўлга киритди. Байденнинг инаугурацияси анъанага кўра Вашингтонда бўлиб ўтади.