• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трампни қўллаб-қувватлаш учун уюштирилган намойиш Капитолий штурми билан тугади. Тўрт киши ҳалок бўлди, яна бир нечаси тан жароҳати олди. Асосий маълумотлар

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Дональд Трамп тарафдорлари 6 январь куни Вашингтондаги Конгресс биносига бостириб кирди. Улар Сенат ва Вакиллар палатаси аъзоларининг президент сайлови якунларини тасдиқлаш бўйича ўтказаётган қўшма мажлисини тўхтатиб қўйди. Президент сайловида демократлар номзоди Жо Байден ғалаба қозонган эди.

    Белгиланган (одатда расмиятчи) жараёнга кўра, штатлар вакиллари алифбо тартибида чиқиб, сайловчиларнинг овоз бериш якунларини ўқиб эшиттираётган эди. Бироқ мажлиснинг бошидаёқ, навбат эндигина Аризонага келганида, Республикачилар партияси вакиллари томонидан билдирилган норозилик сабаб мажлисни тўхтатишга тўғри келган эди. Мажлис иштирокчилари ушбу норозиликларни муҳокама қилиш учун ўз палаталарига тарқаб кетган эди, деб ёзади Meduza.

    Худди шу вақтда Вашингтонда Трамп тарафдорларининг кўп минг кишилик норозилик намойиши бўлиб ўтаётган эди. Намойиш «Американи қутқариш марши» деб номланган. Митингда чиқиш қиларкан, АҚШнинг амалдаги президенти шундай деди: «Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз, биз ҳеч қачон мағлубиятни тан олмаймиз», шунингдек, ўз тарафдорларини Конгрессга бориб, «бизнинг жасур сенаторларимиз,конгрессмен ва конгрессвуменларимизни олқишлаш»га чақирди. Натижада Капитолийга бир неча минг киши келди ва кўп ўтмай улар бинога бостириб кирди. Уларнинг айримлари, кўринишидан, қуролланган эди. Конгресс аъзолари дарҳол эвакуация қилинди.

    Тўқнашувлар вақтида тўрт киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар орасида Капитолий биносида ўқотар қуролдан яраланган аёл ҳам бор. Ушбу маълумот Вашингтон шаҳар полиция департаменти томонидан тасдиқланди. Яна бир неча киши, жумладан, полициячилар тан жароҳати олган. Жабрланувчилардан бирининг аҳволи оғир экани айтилмоқда — у Капитолий деворига чиқишга уринган вақти 10 метр баландликдан тушиб кетган.

    Капитолийни эгаллаб олган одамлар махсус кучлар томонидан тарқатиб юборилди. Камида 52 киши қўлга олинган. Орадан бир неча соат ўтиб, тартиб қайта тиклангач, сенатор ва конгрессменларнинг қўшма мажлиси қайтадан бошланди.

    Трамп Twitter’даги саҳифасида видео эълон қилди, унда президент «сайловлар ўғирлангани», унинг натижалари «фирибгарлик» эканини яна бир бор таъкидлаган. Айни вақтда у ўз тарафдорларини тарқалишга, зўравонликка қўл урмасликка ва тартибни сақлашга чақирди. Кўп ўтмай Twitter Трампнинг бу хабарини ижтимоий тармоқ қоидаларига зид деб топиб, ўчириб ташлади ва АҚШ президенти аккаунтини 12 соатга блоклаб қўйди. Компания навбатдаги қоидабузарликлардан сўнг Трамп аккаунтидан бутунлай айрилиб қолиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Трампнниг Facebook’даги аккаунти ҳам 24 соатга блокланган.

    АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден Трамп тарафдорларининг ҳаракатларини исёнга қиёслади. «Демократиямиз қиёси йўқ ҳужумга учради. Сўнгги вақтларда биз ҳеч бундай воқеанинг гувоҳи бўлмагандик. Бу озодлик қўрғони, Капитолийнинг ўзига қилинган ҳужумдир... Биз қонунбузарликка қўл урган экстремистларнинг катта бўлмаган гуруҳини кўриб турибмиз. Бу келишмовчилик эмас, бу тартибсизлик. Бу хаос. Бу исёнга яқин нарса. Бунга ҳозироқ барҳам бериш керак», — деди Байден.

    Колумбия округида комендантлик соати эълон қилинди – у маҳаллий вақт билан 6 январь соат 18:00 дан бошлаб 12 соат амал қилади. Вашингтон мерии Мюриэл Баузернинг илтимосига кўра, Миллий гвардиянинг мингдан ортиқ ҳарбий хизматчиси тартибни сақлаш учун жалб қилинган.

    Демократик партиядан сайланган конгрессменлар Трампни импичмент қилишга чақирди. Уларнинг фикрича, Трамп эгаллаб турган лавозимидан зудлик билан четлатилиши лозим — ваҳоланки, Трамп бор-йўғи яна икки ҳафта, Жо Байденнинг инаугурациясига қадар президентлик қилади, холос. Массачусец штатидан Вакиллар палатасига сайланган Кетрин Кларк Трампни мамлакат ва Америка халқини хавф остида қолдираётган хоин деб атади. Нью-Йорк штати вакили Александрия Окасио-Кортес шундай твит қолдирди: «Импичмент эълон қилиш керак».

    07.01.2021, 09:53   Изоҳ (0)   47606
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трампнинг тарафдорлари Капитолийни қандай қилиб штурм билан олганини кўринг. Бу — тарихий кадрлар

    07.01.2021, 09:22

    Исроил — коронавирусга қарши эмлашлар сони бўйича дунёда етакчи: аҳолининг 13 фоиздан ортиғи эмланиб бўлди. Аммо бундай юқори суръат учун вакцина энди етмайди

    07.01.2021, 08:15

    Санкт-Петербургда ўзбекистонликлар иштирокида муштлашув содир бўлди. Муҳожирлардан бири шифохонага ётқизилди

    07.01.2021, 07:14

    COVID-19’га қарши вакцинация 30 дан ортиқ мамлакатда бошланган – ЖССТ

    07.01.2021, 06:54

    Жулиан Ассанж (ҳозирча) АҚШга берилмайди. Британия суди фикрича, америкаликлар уни ўз жонига қасд қилишдан сақлаб қололмаслиги мумкин

    07.01.2021, 06:33

    Трампнинг тарафдорлари Капитолийга бостириб кирди. У ерда АҚШ президенти сайлови якунлари тасдиқланиши керак эди

    07.01.2021, 01:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.