АҚШ Сенати ва Вакиллари палатаси аъзолари 6 январь куни президент сайлови якунларини тасдиқлаши лозим эди. Сайлов 2020 йил кузида бўлиб ўтган ва унда демократ Жо Байден ғалаба қозонган. Унинг рақиби, амалдаги президент Дональд Трамп сайлов натижалари сохталаштирилгани ҳақида бир неча бор баёнот берган. Сайлов якунларини тасдиқлаш куни ўз тарафдорлари томонидан ўтказилган норозилик намойишида Трамп сайловдаги мағлубиятни тан олмаслигини яна бир бор эълон қилди. Намойишга йиғилганларнинг бир қисми Капитолий томон юриш қилиб,уни эгаллаб олди. Тўқнашувлар вақтида бир неча киши жабрланди — ўқотар қуролдан яраланган бир аёл олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Трампнинг тарафдорлари Капитолийни қандай қилиб штурм билан олганини кўринг. Бу — тарихий кадрлар
Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)