Урганч шаҳрининг марказий майдони янгидан қурилади, дея хабар берди Хоразм вилояти ҳокимлиги.

Кадр: Видеодан скриншот

Таъкидланишича, майдон марказида 25 метрли Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ўрнатилади. Майдон остидан эса автомобиль туннели ўтказилади.

Маълум қилинишича, бу ғоя Президентнинг ташаббуси бўлиб, бош майдон остидан ўтказилган мамлакатдаги илк туннел бўлади.

Кадр: Видеодан скриншот

Туннел аэропорт ва темир йўл вокзалини боғлаб турувчи Ал-Хоразмий кўчасидан ва Қирғизёп канали остидан ўтади.

Кадр: Видеодан скриншот

Туннел қурилиши муносабати билан шаҳарнинг бир қатор кўчалари ва чорраҳаларида транспорт ҳаракатини ташкил этиш қайта кўриб чиқилади. Лойиҳани қачонга якунлаш режалаштирилгани ва унинг қиймати қанчалиги ҳақида маълумот берилмаган.

Аввалроқ Хоразмда 2021 йилда 100 та кўп қаватли уй, Амударё устида Хоразмни Қорақалпоғистон билан боғлайдиган кўприк ҳамда Тошкентда янги Миллий академик драма театри қурилиши ҳақида хабар берилганди.