• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    СССР тарихидаги сирли ва шовқинли қотиллик. Рус инқилобчиси Сергей Кировнинг ўлдирилиши тарихи

    Сергей Миронович Киров (асл фамилия – Кострков) – рус революционери, совет давлат ва сиёсат арбоби. Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург) парторганизация, Сиёсий бюро ва Оргбюро раҳбари ҳамда Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби бўлиб ишлаган инсон фожиаси 1 декабрь 1934 йилда содир бўлди. Унинг ўлими Леонид Николаев томонидан амалга оширилди. Қотилликнинг мотивлари эса ҳалигача номаълум.

    Ҳокимиятга келиш: Сергей Киров ким эди?

    Бугунги қаҳрамонимизнинг болалиги Перм губерниясидаги етимхоналардан бирида кечди. У ердан сўнг ўқишни давом эттирган Сергей ўқиши сабабли Kazanга борди. Ўқишни аъло баҳоларга тугатгандан сўнг у 1904 йилда Томскда чизмачи бўлиб иш бошлади.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Сергей Кировнинг инқилобий фаолиятига назар соладиган бўлсак, айнан мана шу йилда у Россия ишчилар социал-демократик партиясига (РИСДП) аъзо бўлди. Партиядаги тахаллуси – Серж. 1905 йилда у биринчи марта намойишларда қатнашди ва полиция томонидан ҳибсга олинди. Қамоқдан чиққандан кейин у жанговар отрядларни бошқарди. Шу йилнинг июль ойида Томск шаҳар партия конференцияси Кировни РИСДП Томск қўмитаси аъзоси этиб сайлади.

    Уч ой ўтиб, у Тайга катта темир йўл станциясида иш ташлаш уюштирди. 1906 йил июлда у ҳибсга олинди ва Томск қалъасида (қамоқхонада) бир ярим йил давомида ноқонуний босмахона ташкил қилгани учун сақланди. 1908 йилдан бошлаб Сергей Костриков профессионал инқилобчига айланиб, Иркутск ва Новониколаевскда ишлайди.

    1909 йилда у Владикавказга кўчиб келиб, Шимолий Кавказдаги кадетлар газетаси «Терек»нинг ходимига айланди. Унинг мақолалари Сергей Миронов тахаллуси билан нашр этилган, ҳаваскорларнинг чиқишларида қатнашган, алпинизмни яхши кўрган эди. «Киров» лақаби тасодифан пайдо бўлмади, у грек ё форсча исм – Кирдан олинди. 1912 йилда «Терек»газетаси С. Киров тахаллуси остида «Йўл бўйлаб» мақоласини эълон қилди. Айнан мана шу тахаллус билан у СССР тарихига ҳам кирди.

    У 1919 йилда XI армиянинг инқилобий ҳарбий кенгашининг аъзоси бўлди. 1920 йил 28 апрелда XI Қизил Армия таркибида Бокуга кириб, Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг Кавказ бюросининг аъзоси бўлди, 1920 йил июнида Совет Россиясининг Грузиядаги мухтор вакили этиб тайинланди, 1920 йил октябрида Рига шаҳрида бўлиб ўтган Польша билан тинчлик шартномасини тузиш бўйича музокараларда Совет делегациясига раҳбарлик қилди.

    1921 йилда Коммунистик партиянинг 10-сездида Сергей Киров Марказий қўмита аъзолигига номзод сифатида танланиб, шу йилнинг ўзида Озарбайжон Марказий қўмитаси компартиясининг биринчи котиби бўлади. 1923 йилнинг апрель ойида бўлиб ўтган партиянинг 12-сездида Киров Коммунистик партия Марказий қўмитаси аъзолигига қабул қилинди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1926 йил 8 январда Сергей Киров Ленинград вилоят қўмитаси ва шаҳар партия қўмитаси ҳамда Бутуниттифоқ Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг шимолий-ғарбий бюроси биринчи котиби этиб тайинланди, шунингдек, Бутуниттифоқ Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси сиёсий бюроси аъзолигига номзоди қўйилди. 1930 йил июлдан Сергей Киров Бутуниттифоқ Коммунистик партияси Марказий қўмитаси ва СССР Марказий ижроия қўмитаси президиумининг сиёсий бюроси аъзоси бўлди.

    Сергей асосий эътиборини Ленинградга қаратди, сиёсий бюрода деярли кўриниш бермади. Киров бошчилигида Ленинград ва бутун шимолий-ғарбий саноат янги босқичга кўтарила бошлади. Қишлоқ хўжалигини коллективлаштириш бошланди ва Ленинград мудофаасини кучайтириш чоралари кўрилди. Киров даврида кўплаб соҳалар ривожлана бошлади, ҳатто 1934 йилда Киров нефть саноатини тиклагани ва реконструкция қилгани сабабли Ленин ордени билан тақдирланди.

    Суиқасд

    Сергей Киров ўлимининг аниқ сабаби, яъни қайси сабабга кўра ўлдирилгани бўйича аниқ бир далил йўқ. Аммо СССРдаги репрессияларга сабаб бўлган суиқасднинг бир неча хил версиялари мавжуд. Уларнинг бирида шахсан Сталиннинг ҳам қўли борлиги айтилади. Никита Хрушёв ўзининг чиқишларида Кировнинг ўлими шахсан Сталиннинг ўзи ва СССР ички ишлар комиссариати томонидан ташкиллаштирилганини таъкидлади.

    Хрушёвнинг таклифига биноан ушбу ишни ўрганишда алоҳида комиссия тузилди, аммо унинг натижалари Хрушёв ҳукмронлигида эълон қилинмади. Совет сиёсатчиси Вячеслав Молотовнинг айтишича, комиссия Кировнинг ўлимига Сталиннинг алоқаси йўқлигини тасдиқлаган ва Хрушёвга бундан манфаат йўқлиги учун натижалар эълон қилинмади. Сталиннинг суиқасдга алоқаси ҳеч қанақасига исботланмади.

    Яна бир версияга кўра, Сергей Киров билан қотилнинг шахсий адоватлари бор эди. Ленинград бўйлаб тарқалган миш-мишларда  Киров Николаевнинг хотини – Милда Драуле билан ишқий муносабатда бўлгани ҳақида гап боради. Бироқ Сталинни бу версия қизиқтирмади. Милда Драуле сўроқ қилиниб, отувга ҳукм қилинди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1 декабрь куни Ленинградда, Тауридлар саройида партия фаолларининг йиғилиши Кировнинг рацион тизимини бекор қилиш тўғрисидаги маърузаси билан ўтиши керак эди. Шу куни эрталаб у ўз ҳисоботига тайёргарлик кўраётган эди. Смолний биносига марказий кириш эшиги орқали кириб, учинчи қаватга кўтарилиб, асосий йўлак бўйлаб юриб, чап томонга – ўз кабинетига борадиган кичик йўлакка бурилди. Смолний ичкарисида Кировга ҳамроҳлик қилиш вазифаси қўриқчи Михаил Борисовга юкланди.

    Бу орада Бутуниттифоқ коммунистик партияси Ленинград вилоят қўмитасининг собиқ ходими, партия аъзоси Леонид Николаев Кировни ўлдириш учун тайёргарлик кўраётган эди. У каридорнинг ўзидаёқ ҳамма ишни ҳал қилишни режалаштирган эди, аммо режаси қўриқчи сабаб амалга ошмади.

    Йўлаклар бўйлаб юриб, Николаев кутилмаганда Кировни кўриб қолди ва дарҳол ўз режасини амалга оширишга қарор қилди. У кичкина коридорга ўгирилиб, югуриб чиқиб, Кировнинг орқа қисмидан отиб ташлади. Николаев дарҳол ўзининг жонига ҳам қасд қилишга уринган эди, уни дарҳол тўхтатиб қолишди. Шу куннинг ўзида – 1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси Сталин Ленинградга махсус поезд билан етиб келди. У Москвадан келган махсус комиссия билан биргаликда Николаевни сўроқ қилди.

    1918 йилда Ленинга суиқасд уюштирилганидан бери, бу юқори даражадаги Совет раҳбарига қарши ягона муваффақиятли теракт эди. Бироқ Кировнинг ўлимига тарихчиларнинг алоҳида қизиқиши бу билан белгиланмайди. Смолнийда отилганидан сўнг репрессиялар кучайди, бу кўпинча 1937–1938 йиллардаги Буюк террорнинг бевосита олд шарти ва Сталин диктатурасининг якуний тасдиқланиши сифатида қабул қилинди.

    Миржалол Қосимов тайёрлади.

    04.01.2021, 22:59   Изоҳ (0)   40339
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Етти ёшида вазни етти кило бўлган яманлик оч бола

    04.01.2021, 22:00

    Ўзбекистон Тожикистоннинг жанубида COVID-19 билан касалланганларни қабул қилиш марказини қуради

    04.01.2021, 20:41

    Британия суди Жулиан Ассанжни АҚШга экстрадиция қилишни рад этди

    04.01.2021, 18:50

    Британияда аҳолини AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш бошланди

    04.01.2021, 18:11

    Коронавируснинг янги штамми болалар учун хавфли бўлиши мумкин

    04.01.2021, 14:37

    Россияда байрамлардан кейин COVID-19’га чалиниш даражаси ўсиши кутилмоқда

    04.01.2021, 14:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда давлат тилини билмаган амалдорлар жаримага тортилади

    Қирғизистон | 25 июн, 15:45

    Лука Модрич “Милан” сафига ўтади — Романо

    Спорт | 25 июн, 15:40

    Мали ва Россия ўртасида савдо битими имзоланди

    Дунё | 25 июн, 15:30

    Хитойда кунг-фу ҳақидаги 100 та фильм сунъий интеллект ёрдамида тикланади

    Кино | 25 июн, 15:20

    Ўзбекистонда пенсияга чиқиш ёшини ошириш тавсия қилинди

    Иқтисодиёт | 25 июн, 15:15

    Мозамбикда 120 нафар бола исёнчилар томонидан ўғирлаб кетилди

    Дунё | 25 июн, 15:10

    Путин 2027 йилгача урушни давом эттира олади — НАТО разведкаси

    Дунё | 25 июн, 15:00

    Витамин ва минераллар танқислигини қандай тўлдириш мумкин? Мутахассисдан 5 тавсия

    Саломатлик | 25 июн, 14:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.