«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне Англия чемпионати 17-тури доирасида «Челси»га қарши кечган 3 январь кунги баҳсда (3:1) майдонга тушди.
Бельгиялик футболчи бу баҳсда битта гол урди ва голли узатма амалга оширди. Де Брюйне Премьер Лига баҳсларида тўртинчи марта «Челси» дарвозасини ишғол қилди. Бу лондонликлар собиқ футболчилар орасида энг яхши натижа ҳисобланади.
Де Брюйне 2013/14 йилги мавсумда «Челси»да тўп сурган.
Кевин 2020/21 йилги мавсум АПЛда 14 ўйин ўтказиб, 3 гол ва 8 та голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)