Ўзбекистонда 1 январь куни Тошкент вақти билан соат 18:08 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.
Ер силкиниши магнитудаси эпимарказда 3,2 баллни ташкил қилган ва 19 километр чуқурликда юз берган. Зилзила эпимарказидан Тошкентгача бўлган масофа жанубий йўналиш бўйича 20 километрни ташкил қилган.
Зилзила фақат Тошкент шаҳрида сезилган ва унинг кучи 3 баллни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 6 ноябрь, 10 ноябрь, 12 ноябрь, 19 ноябрь, 26 ноябрь, 30 ноябрь, 10 декабрь ва 26 декабрь кунлари ҳам Ўзбекистонда зилзилалар сезилган эди.