• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев янги — 2021 йил муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

    Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги — 2021 йил кириб келаётгани билан табриклади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Муҳтарам ватандошлар!

    Бетакрор диёримизга янги – 2021 йил кириб келмоқда.

    Сиз азизларни, мў’табар нуронийларимиз, меҳрибон опа-сингилларимиз, навқирон ёшларимизни – кўпмиллатли бутун халқимизни ушбу гўзал айём билан чин қалбимдан табриклайман.

    Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат ва фаровонлик тилайман.

    Азиз дўстлар!

    Ҳаммамиз гувоҳмиз, 2020 йил бутун дунё қатори юртимиз учун ҳам оғир ва мураккаб келди. Коронавирус пандемияси, глобал инқироз инсониятни жиддий синовдан ўтказмоқда.

    Мана шундай мураккаб вазиятга қарамасдан, мард ва олижаноб халқимизнинг матонати, фидокорона меҳнати билан барча соҳаларда катта ўзгаришларни амалга оширдик.

    Иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқларини ривожлантиришга эришдик. Юқори технологияларга асосланган ўнлаб янги корхоналар, транспорт тизимлари ишга туширилди. Замонавий уй-жойлар, йўл ва кўприклар, боғча ва мактаблар, шифохоналар, маданият ва санъат, спорт масканларини барпо этдик.

    Миришкор деҳқон ва фермерларимиз барча қийинчиликларни мардона енгиб, мўл ҳосил етиштирдилар. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожи учун янада кенг имкониятлар очилди. Йил давомида аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар учун минглаб янги иш ўринлари яратилди.

    Ўтиб бораётган йил жамиятимизнинг маънавий-маърифий ҳаётида ҳам муҳим воқеаларга бой бўлди.

    Хорижий давлатлар, аввало, яқин қўшниларимиз билан дўстлик ва ҳамкорликни янада кучайтирдик. Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини юксалтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

    Қадрли юртдошлар!

    Биз кириб келаётган 2021 йилга яхши ният ва катта режалар билан «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб ном бердик.

    Янги йилда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда бошлаган кенг кўламли ислоҳотларимизни изчил давом эттирамиз.

    Юртимизда тинчлик ва барқарорлик, миллатлар ва элатлар ўртасидаги тотувлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш асосий вазифамиз бўлиб қолади.

    Халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида аҳамият берамиз.

    Азиз ёшларимиз, меҳнаткаш ва оқила опа-сингилларимиз, муҳтарам кексаларимизнинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш эътиборимиз марказида бўлади. Соғлиқни сақлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш масалалари янги босқичга кўтарилади.

    2021 йилда давлатимиз мустақиллигига 30 йил тўлади. Ушбу шонли санани, иншооллоҳ, барчамиз биргаликда муносиб нишонлаймиз.

    Янги Ўзбекистонни барпо этиш, миллий юксалиш пойдеворини яратишга қаратилган улкан ишларимизни қатъий давом эттирамиз.

    Азиз ватандошларим, қадрдонларим!

    Шу гўзал оқшомда барчамизнинг ниятимиз, тилагимиз битта: юртимизда яшаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсон мурод-мақсадига ецин!

    Жонажон Ўзбекистонимиз гуллаб-яшнасин, дунёмиз тинч бўлсин!

    Кириб келаётган 2021 йил она диёримизга файзу барака, янги ютуқ ва зафарлар олиб келсин!

    Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

    31.12.2020, 23:57   Изоҳ (0)   31326
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонликларнинг қанчаси 2021 йилда турмуш даражаси яхшиланишига ишониши маълум бўлди

    31.12.2020, 23:37

    «Отнинг ўлими итнинг байрами бўлди». Депутат Расул Кушербаев 2020 йил якунлари ҳақида

    31.12.2020, 23:13

    Ўзбекистонда вилоят ҳокимлари Янги йилни қандай кутиб олмоқчи?

    31.12.2020, 22:36

    Молия вазирлиги 2021 йилда Ўзбекистоннинг солиқ сиёсатида кутилаётган асосий ўзгаришлар тўғрисида маълумот берди

    31.12.2020, 21:35

    Байрам кунларида ҳам қарздорлик учун электр энергияси таъминоти узилиши мумкин – «Ҳудудий электр тармоқлари»

    31.12.2020, 21:11

    Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга пандемияга қарши курашда кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирди

    31.12.2020, 20:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп ёзги таътилини қаерда ўтказиши маълум бўлди

    Дунё | 21 июл, 10:41

    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

    Реклама | 21 июл, 10:33

    “Ливерпуль” қай ҳолатда Родригони сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди

    Спорт | 21 июл, 10:30

    Тошкентдаги омборхонадан перекис водород моддаси ҳавога сизиб чиқди

    Ўзбекистон | 21 июл, 10:22

    Исроил Ғазо секторини “босиб олиш” бўйича янги режа тайёрлади

    Дунё | 21 июл, 09:55

    Тошкент вилоятининг икки туманида ноқонуний диний таълим ташкил этганлар жазоланди

    Ўзбекистон | 21 июл, 08:45

    “Толибон” россиялик этнографни қўлга олди 

    Дунё | 21 июл, 08:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.