«Тошшаҳартрансхизмат» Янги йил байрами нишонланиши муносабати билан 2020 йил 31 декабрь, 2021 йил 1, 2, 3 январь кунлари жамоат транспортини қай тартибда ташкил этиш ҳақида маълумот берди.
Унга кўра:
- 2020 йил 31 декабрь — иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида иш вақтининг тугаши 1 соатга узайтирилмоқда.
- 2021 йил 1 январь — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ишга чиқариш режалаштирилган.
- 2021 йил 2 январь — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган.
- 2021 йил 3 январь — якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича жамоат транспорти ўз ҳаракатини давом эттиради.
Изоҳ (0)