Канадалик Рон Батуигас ва Ник Макнот музлаб қолган кўлга тушиб, бир-бири билан шахмат ўйнади, деб хабар беради Meduza.
Маълумотларга кўра, бу вақтда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича -20 даражани ташкил этган. Фақат бош кийим кийиб олган ўйинчилар совуқ сув ичида шахмат ўйнашган.
Шахмат доскаси эса муз парчаси устига ўрнатилган — у доска ва барча доналарни кўтара оладиган даражада мустаҳкам бўлган. Ўйин эса беш дақиқа давом этган.
Instagram’даги изоҳларга кўра, Макнот ғолиб чиққан. Таъкидланишича, канадаликлар ўзини яхши ҳис этмоқда ва яна қайта ўйнашни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)