«Барселона» Испания Ла Лигаси 16-тури доирасида 29 декабрь куни «Эйбар»га қарши кечган баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ортда қолган 15 ўйинда каталон клуби 25 очко тўплади. Бу 2003/04 йилги мавсумдан кейинги энг ёмон натижа ҳисобланди. Ўша вақтда Франк Райкард қўл остидаги жамоа 15 учрашувдан кейин 20 очко тўплаганди.
Қайд этиш жоиз, ўша мавсум «Барселона» 38 ўйинда 72 очко тўплаб, Ла Лигани иккинчи ўринда якунлаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)