Hubble телескопи «Катта ит» юлдузлар туркумида жойлашган NGC 2217 ёрқин спиралсимон галактиканинг сурати билан бўлишди. Сурат телескоп ишига бағишланган расмий сайтда эълон қилинган.

Фото: Spacetelescope

Таъкидланишича, NGC 2217 — кашакка эга спирал галактика. У Ердан тахминан 65 миллион ёруғлик йили узоқлигида жойлашган ва ўлчами бўйича «Сомон йўли»чалик келади.

Галактика узунлиги 100 минг ёруғлик йилига тенг. Унинг марказида юлдузлар жамланган бўлиб, маҳкам ўралган спирал қўллар тўплами каби ёрқин тасмани ҳосил қилади.

Аввалроқ Hubble телескопи «Гўшт чангаги» галактикасини суратга олишга муваффақ бўлгани тўғрисида хабар берилганди.