Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Кайл Уокер ва ҳужумчи Габриэль Жезусда коронавирус аниқланди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, футболчиларнинг коронавирусга топширган тести COVID-19 га ижобий хулоса берган. Шунингдек, клубнинг икки ходимида ҳам вирус аниқланган. Касалланганлар изоляцияга олинган.

Шу тариқа Жезус ва Уокер Премьер Лига доирасидаги «Ньюкасл», «Эвертон» ва «Челси»га қарши баҳсларни ўтказиб юборади. Футболчилар 6 январь куни «Манчестер Юнайтед»га қарши кечадиган Англия Лига Кубоги ярим финалига қадар соғайиши тахмин қилинмоқда.

Уокер жорий мавсум «шаҳарликлар»нинг Премьер Лигадаги 11 ўйинида иштирок этиб, биттадан гол ва голли узатмага муаллиф бўлди. Жезус эса еттита ўйинда иккита гол ва битта ассист амалга оширди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар