Томас Тухель ва унинг штаби ПСЖ билан шартноманинг бекор қилинишидан қанча компенсация олиши маълум қилинди.
Аввалроқ парижликлар мутахассисни истеъфога чиқаргани ва унинг ўрнига Маурисио Почеттинони олиб келаётгани маълум бўлганди.
Клуб германиялик мутахассис билан тузилган шартноманинг қолган қисмидаги маошни тўлаб бериши керак бўлади. Тухелнинг парижликлар билан келишуви 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган эди. Олти ой учун ПСЖ 7 миллион евро тўлайди, дея хабар қилмоқда Le Parisien.
Бу ПСЖ учун мураббийга тўланган компенсациялар ичида энг каттаси эмас. 2016 йилда жамоа Лоран Блан билан шартнома узайтирилгандан бир неча ой кейин мутахассисни ишдан бўшатган ва унга 22 миллион евро компенсация тўлаганди.
Тухель 2018 йилда ПСЖ бошқарувига келганди ва жамоа билан олтита совринга эга чиқди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)