«Милан» ҳужумчиси Златан Ибрагимович коронавирусга чалинган вақтида ўзини қандай ҳис қилгани ҳақида гапирди.
Коронавирусга чалинган вақтим, аввалига ўта хотиржам эдим. Бу нима эканини билишга қизиқиш бор эди. Бу вирус бутун дунёга зарба берди, улкан трагедия ва у менга келди.Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович октябрь ойида коронавирус юқтириб олди ва ундан даволанди. Айни вақтда футболчи жароҳатини тиклаш билан банд.Уйда ўтириб, ўзимга шундай дедим: «Кўрамиз, нима бўлар экан». Менда бош оғриқ бор эди. У қадар даҳшатли эмас, бироқ асабга тегадиган оғриқ. Бироз таъм билиш қобилиятимни йўқотдим.
Ҳамма вақт асабий руҳда ўтирдим, чунки кўчага чиқа олмас ёки яхши машғулот ўтказа олмасдим. Мен учун бекорчи ўтириш — бу фалокат.
Шундай вақт келдики, мен уй билан гаплашишни бошладим ва деворларга исм қўйиб чиқдим. Бундай ҳолатда бор эътиборинг фақат вирусда бўлади ва сен бунинг натижасида юзага келиши мумкин бўлган аянчли ҳолатлар ҳақида ўйлашни бошлайсан — ҳатто ўзингда йўқлари ҳақида ҳам. Бу даҳшатли вирус, у билан баҳслашиш мумкин эмас.
Златан Ибрагимович, «Милан» футболчиси
Швециялик футболчи жорий мавсум А Серияда 6 ўйин ўтказиб, 10 та гол ва битта голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)