• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Халқаро таълим дастурлари бўйича энг юқори балларни тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади – Шавкат Мирзиёев

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этмоқда, дея хабар берди Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Буюк аждодимиз Муҳаммад Хоразмийнинг бир ҳикмати бор: ‘Сўз – гул, иш – мева’. Ўйлайманки, бугун белгилаб оладиган режаларингиз қанчалик пишиқ-пухта бўлса, ишингиз ҳам шунчалик яхши самара беради.

    Сизлар кўп китоб ўқиган, билимли авлод сифатида юртимиз ўтмишда жаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини яхши биласиз. Сиз Хоразмийлар, Фарғонийлар, Беруний, Ибн Сино, Улуғбек, Навоий, Бобур, Бухорий, Термизийлар авлодисиз. Ана шундай буюк ватандошларимиз яратган бебаҳо билим ва кашфиётлар бугун ҳам бутун инсониятга хизмат қилмоқда», – деди Шавкат Мирзиёев.

    Президент ўз сўзида давом этар экан, бу ўринда қомусий олим Муҳаммад Хоразмий асос солган илм – «алгоритм»ни эслашнинг ўзи кифоялигини таъкидлади. Ушбу улуғ зотнинг беқиёс хизматларини инсоният ҳамон миннатдорлик билан эсламоқда. Унинг оламшумул кашфиётлари бугунги ахборот технологияларини яратишда ҳам асос бўлган.

    Фото: “Дарё”/ Мадина Нурман

    Фото: “Дарё”/ Мадина Нурман

    «Куни кеча олис Испаниянинг Мадрид шаҳридаги Комплутенсе университетида аллома бобомизнинг ҳайкали ўрнатилгани ҳам бу халқаро эътирофнинг яққол исботидир», – деди Шавкат Мирзиёев.

    Машҳур аждодимиз хотирасига кўрсатилган бундай улкан эҳтиромни, биз айни вақтда халқимизга, унинг қадимий тарихи ва бой маданиятига кўрсатилган юксак ҳурмат рамзи сифатида қабул қилишимиз қайд этилди.

    «Улуғ алломаларимиз, ўзларининг оламшумул кашфиёт ва ихтироларини сизнинг ёшингизда – айни кучга тўлган навқирон чоғларида амалга оширганлар. Сиз ҳам, буюк аждодлардан ибрат олиб, ҳаётда мўъжизалар яратишга астойдил интилишингиз керак.

    Ўз тажрибамдан келиб чиқиб, сизларга айтадиган маслаҳатим шу: илмни қадрланг, илмга интилинг! Бир сония вақтингиз ҳам бекор ўтмасин! Ёшлик – умрнинг энг бебаҳо даври. Илм ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик эканини асло унутманг! Сизлар мустақиллик фарзандларисиз. Ота-боболарингиз кўрган тўсиқ ва қийинчиликларни кўрмай, озод Ватанда эркин нафас олиб, вояга етяпсизлар. Юксак мақсадлар йўлида сиз – ёшлар ҳал қилувчи куч бўлишингиз керак. Мен сизларнинг зиммангизга юкланган ана шундай улкан масъулиятни, том маънодаги тарихий вазифани шараф билан адо этишингизга қатъий ишонаман, – дея таъкидлади Президент.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари ёшлар замонавий илм-фан ва юқори технологияларни мукаммал эгаллаши зарурлиги, бунинг учун барча куч ва имкониятлар ишга солинишини айтиб ўтди.

    «Шу мақсадда таълим тизимида туб ислоҳотларни амалга оширяпмиз. Соҳада мутлақо янги тизим – Президент ва ижод мактаблари, математика, кимё, биология фанлари бўйича махсус мактабларни ташкил этяпмиз. Ёшларимизга ИТ технологияларни чуқур ўргатадиган таълим масканларининг сони тобора кўпайиб бормоқда.

    Фото: “Дарё”/ Мадина Нурман

    Фото: “Дарё”/ Мадина Нурман

    Бу ишларимизнинг илк меваларини кўра бошладик. Сўнгги уч йилда мамлакатимиз ёшлари нуфузли халқаро танлов ва мусобақаларда беш ярим мингтага яқин совринли ўринларни қўлга киритди.

    Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Фирдавс Абдуқаюмов IELTS дастури бўйича юқори балл тўплаб, АҚШнинг Жон Карролл университетида таҳсил олиш учун 96 минг долларлик грант соҳибига айланди. Фирдавс ўғлимни, унинг ота-онаси ва ўқитувчиларини чин дилдан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, янги ютуқлар тилайман.

    Фирдавснинг издошлари сифатида Тошкент шаҳридаги Президент мактабидан Темур Сулаймонов, Намангандаги мактабдан Мироншох Иномжонов ва Азимжон Алижонов ҳамда бошқа кўплаб ўқувчилар нуфузли хорижий илм даргоҳларига қабул қилиндилар ва уларнинг сони кун сайин ортиб бормоқда.

    Биз бундай иқтидорли ёшларга ўз вақтида ҳар томонлама эътибор қаратиб, қўллаб-қувватласак, ўйлайманки, улар катта-катта зафарларни қўлга киритадилар.

    Шу сабабли ёшларимизнинг нуфузли хорижий олий ўқув юртларида таҳсил олиши учун кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратамиз. Жумладан, халқаро таълим дастурлари бўйича энг юқори балларни тўплаган иқтидорли ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади», – дейди Президент.

    Шавкат Мирзиёев умумхалқ ҳаракатига айланган беш муҳим ташаббусни амалга ошириш учун шароитларни яхшилаш масаласига тўхталиб ўтди. Шу мақсадда жойлардаги 459 та маданият марказини таъмирлаш ва жиҳозлашга доир алоҳида дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

    «Бу муаммони албатта ҳал қиламиз. Лекин мени масаланинг бошқа жиҳати кўпроқ ўйлантиради. Маданият ва санъат йўналишида ўқишни тамомлаган ёшларимизнинг кўпчилиги пойтахтда қолишни афзал кўряпти. Бу аҳволда, катта харажатлар эвазига жойларда барпо этилаётган маданият ва маърифат марказларида эртага ким ишлайди?

    Қишлоқлардаги ёш иқтидор эгаларини ким излаб топади, уларни ким тарбиялайди? Шу муносабат билан, вилоят ҳокимлари ҳар қайси туман ва шаҳардан 5 нафаргача ёшларни маданият ва санъат олийгоҳларида маҳаллий бюджет ҳисобидан ўқитади. Келгусида уларни ўз ҳудудида уй-жой ва мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш чораларини кўради», – деди Президент.

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшлари форумида иштирокига оид бошқа хабарлар:

    • «Ёшлар мурожаати» электрон платформаси яратилади – Шавкат Мирзиёев
    • Шавкат Мирзиёев 2021 йилда камида 500 минг нафар ёшни иш билан таъминлаши мумкин бўлган дастурни маъқуллади

    25.12.2020, 19:56   Изоҳ (0)   19593
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев 2021 йилда камида 500 минг нафар ёшни иш билан таъминлаши мумкин бўлган дастурни маъқуллади

    25.12.2020, 19:11

    «Ёшлар мурожаати» электрон платформаси яратилади – Шавкат Мирзиёев

    25.12.2020, 18:59

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев — тиктокерларга: «Биз ҳар доим сиз билан биргамиз»

    25.12.2020, 18:57

    «Навоийазот»нинг янги кимёвий мажмуасида илк карбамид маҳсулоти олинди

    25.12.2020, 18:42

    Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг йирик шаҳарлари ўртасида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилиши мумкин

    25.12.2020, 18:27

    Чироқчида 16 соатгача чироқ ўчирилгани юзасидан муносабат билдирилди

    25.12.2020, 17:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кўзойнак танлашда эътибор қаратиш лозим бўлган 7 та жиҳат

    Лайфстайл | 16 июн, 10:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ботафога” илк турда ғалаба қозониб, “ПСЖ” билан гуруҳда етакчилик қилмоқда

    Спорт | 16 июн, 10:00

    “Ҳоким, вазирлар топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 16 июн, 09:58

    Перуда зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди

    Дунё | 16 июн, 09:53

    “7-бўлмадаги мўжиза”: Жанубий Кореянинг оила даврасида томоша қилишга мўлжалланган ажойиб фильмлари

    Кино | 16 июн, 09:40

    Трамп Исроилга Эрон олий раҳнамосини ўлдирмасликни буюрди — ОАВ

    Дунё | 16 июн, 09:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.