Россиянинг Волгоград вилоятида халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди, деб хабар бермоқда Repost Россия ИИВ Волгоград бош бошқармасига таяниб.

Фото: Россия ИИББ

Маълумотларга кўра, Светлоярск вилоятидаги «Чапурниковский» чегара постида ўтказилган режали текширув пайтида йўл-патруль хизмати ходимлари Доғистондан Москвага кетаётган шаҳарлараро автобусни тўхтатган.

Маълумотлар базасини текширганда автобусда Ўзбекистонда содир этган бир қатор фирибгарликлари учун халқаро қидирувда бўлган 50 ёшли Ўзбекистон фуқароси борлиги аниқланган.

Хабарда айтилишича, эркак илгари Ўзбекистонда ҳибсга олинган, аммо 2019 йилнинг декабрида у мамлакатни тарк этиб, яширинган. Айни пайтда у қўлга олинган бўлиб, жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши режалаштирилмоқда.