Uzbekistan Airways ахборот хизматининг хабар беришича, 2021 йил 1–3 январь кунлари Ўзбекистон аҳолиси учун Янги йил байрамини нишонлаш даврида авиакомпаниянинг барча маҳаллий қатновларига чегирмалар жорий этилди.
Чегирма қуйидаги тоифадаги фуқароларга амал қилади:
- индивидуал йўловчилар учун – 30 фоиз;
- туристик гуруҳлар (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, коллеж ўқувчилари, лицейлар, олий ўқув юртлари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ЎзР ДБҚ ва бошқа идораларнинг махсус ўқув юртлари талабалари ва тингловчилари учун – 40 фоиз;
- оила (2 ва ундан ортиқ киши, яъни: эр ва хотин, эр ва хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган болалари, 18 ёшгача боласи бўлган ота ёки 18 ёшгача боласи бўлган оналар) учун – 50 фоиз;
- нафақахўрлар учун – 50 фоиз;
- ногиронлар учун – 50 фоиз;
- 1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун – 50 фоиз;
- 1941–1945 йиллардаги уруш пайтида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун — 50 фоиз;
- Чернобиль АЭСидаги фалокат оқибатларини бартараф этишда иштирок этганлар учун – 50 фоиз.
Изоҳ (0)