Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 24 декабрь куни Миср элчиси этиб тайинланган Амира Фаҳмийни қабул қилди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.

Фото: ТИВ матбуот хизмати

Фото: ТИВ матбуот хизмати

Қайд этилишича, ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олган вазир элчини Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади ва масъулиятли дипломатик миссиясини бажаришида муваффақият тилади.

Суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон—Миср муносабатларининг ҳамда БМТ, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар алоқаларни янада фаоллаштириш истиқболлари бўйича ҳамда турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилган.

21 декабрь куни Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида қароргоҳи Москвада жойлашган хорижий давлатларнинг элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар