Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Футбол бўйича Англия Лига Кубогининг чорак финалидан ўрин олган икки ўйин 22 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

«Арсенал» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни қабул қилди. Меҳмонлар учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Габриэль Жезуснинг голи эвазига олдинга ўтиб олди. Бунга лондонликлар 31-дақиқада Александер Ляказеттнинг голи билан жавоб қайтарди.

Иккинчи бўлимда «шаҳарликлар» яна учта тўп киритишга муваффақ бўлди. Голларга Риёд Маҳрез, Фил Фоден ва Эмерик Ляпорт муаллифлик қилди.

Яна бир баҳсда «Брентфорд» ўз уйида «Ньюкасл»ни енгди. Шу тариқа «Манчестер Сити» ва «Брентфорд» мусобақа ярим финалига йўл олди.

АПЛ

¼ финал босқичи

22 декабрь, сешанба

«Арсенал» — «Манчестер Сити» 1:4

Голлар: 0:1 – 3 Габриэль Жезус, 1:1 – 31 Ляказетт, 1:2 – 54 Маҳрез, 1:3 – 59 Фоден, 1:4 – 73 Ляпорт.

«Арсенал»: Рунарссон, Колашинац, Габриэль, Соареш, Мэйтленд-Найлз, Себальос, Мартинелли (Пепе, 49), Уиллок, ан-Ненни (Смит-Роу, 66), Мустафи, Ляказетт (Балогун, 77).

«Манчестер Сити»: Стеффен, Ляпорт, Жоау Канселу, Рубен Диаш, Зинченко, Фоден, Фернандиньо, Бернарду Сильва (Ферран Торрес, 70), Родри (Уокер, 77), Маҳрез, Габриэль Жезус (Агуэро, 74).

Огоҳлантиришлар: ан-Ненни (23), Мустафи (25), Бернарду Сильва (65).

«Брентфорд» — «Ньюкасл» 1:0

Гол: 1:0 – 66 Дасилва.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар