Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Малайзиялик жуфтлик тўй куни мамлакатда пандемия сабаб ўрнатилган тақиқларни четлаб ўтмаган ҳолда 10 минг нафар меҳмонни қабул қилишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда BBC News хабар берди, деб ёзади Search News info.

Фото: Search News info

Фото: Search News info

Малайзиядаги янги қоидаларга биноан тўй маросимида 20 дан ортиқ меҳмон иштирок этиши мумкин эмас. Шунга қарамай, Тенгку Муҳаммад Хофиз ва келин Оушен Алагианинг тўйида ҳаммаси бошқача бўлган.

Жуфтлик никоҳ оқшомини Малайзиянинг Путражая шаҳридаги ҳукумат биноси олдида нишонлаган. Меҳмонлар келин ва куёв ёнидан машинада ўтиб, табрик белгиси сифатида уларга қўл силкиган. Шу йўсинда ташриф буюрувчилар мавжуд қоида ва ижтимоий масофага амал қилган ҳолда маросимда иштирок этган. 3 соат давом этган тантанада ҳар бир меҳмонга олдиндан махсус қутиларга жойланган таомлар улашилган.

Куёв вазирлар маҳкамасининг собиқ аъзоси Тенгку Аднана Тенгку Мансаранинг ўғли. 20 декабрь куни 70 ёшни қаршилаган Мансара Facebook саҳифасида ташриф буюрганларга эҳтиёт чораларига риоя қилгани учун миннатдорчилик билдирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар