Англиянинг Шарқий Йоркшир графлигида дўстларининг қўпол ҳазили сабаб туғилган кунини нишонлаётган 30 ёшли Саймон Холдер вафот этди, деб хабар беради Daily Star.
Маълумотларга кўра, инглиз ўзининг 30 ёшга тўлганини дўстлари билан катерда сайр қилиб нишонламоқчи бўлган. Қайсидир онда улар туғилган кун эгаси билан ҳазиллашишга қарор қилиб, уни сувга итариб юборган. Саймон сув юзасига сузиб чиққан, бироқ катерга чиқмоқчи бўлганида, сузиш паррагига илашиб қолган.
Эркакни паррак ҳаракати тўхтаганидан кейингина сувдан чиқариб олишга муваффақ бўлишган. У оёғидаги турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Амалга ошрилган барча зарурий муолажаларга қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишни имкони бўлмаган. Саймон кўп миқдорда қон йўқотиш оқибатида вафот этган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари содир бўлган воқеа юзасидан тергов ишларини якунлаган. Натижада Холдер бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этгани тўғрисида хулосага келинган.
Аввалроқ хитойлик келин тўй фотосессияси вақтида ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)