• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Африканинг виждони. «Африкалик Че Гевара» Тома Санкара шахсиятига назар

    Буркина Фасо Африка ғарбида жойлашган давлат. 1984 йил августига қадар мамлакат Юқори Волта номи билан эски тарих хариталаридан жой олди. Шимолда Мали, шарқда Нигер, жанубий шарқда Бенин, жанубда Того ва Гана, жанубий ғарбда Кот-д’Ивуар каби мамлакатлари билан чегарадош. Ҳозирда 274 минг квадрат километр ҳудудга ва 20,8 миллион аҳолига эга. Пойтахти Уагадугу шаҳри. «Дарё» Буркина Фасо мамлакатининг тарихи ва бугуни ҳақида ҳикоя қилади.

    Буркина Фасо номи моор қабиласи тилида «ҳалол одамлар», дйфало қавмида «қасо» – «ватан» маъносини беради. 1984 йилга қадар Юқори Волта номи билан жаҳон харитасига тушди, сабаби мамлакатни Оқ ва Қора Волта дарёлари кесиб ўтган эди. Халқаро ҳамжамият Буркина Фасони француз тилида «Ҳауте Волта», инглизлар «Уппер Волта» ва испанлар «Алто Волта» сифатида тилга олди. Ҳозирда Юқори Волтани Буркина Фасо деб номлаш амалда.

    Тома Санкара

    Тома Санкара
    Фото: Getty Images

    Илк тарих

    XI асрнинг бошларида моос қабиласи Ганадан келиб ненесе, грус ва бус қавмини ўзига тобе қилди. Догонлар қабиласи эса шимолга чекинди. XIV асрда Буркина Фасо ҳудудида пойтахти Уагадугу бўлган маданият ташкил топди. XIV ва XVI асрларда Ятенга қавми Мали ва Сонгай мамлакатларини салмоқли ҳудудини босиб олди. Ҳудудда ўзига хос маданият ва санъат ривожланади.

    Истибдоддаги халқ

    XIX асрнинг охирларига келиб, Буркина Фасо французлар тарафидан босиб олинди. Францияга қарши 1895 йилда бошланган уруш икки йил давом этди ва 1897 йилда Фадан Гурма Франциянинг протекторатлигини тан олди. 1904–1919 йиллар давомида Буркина Фасо французлар қўл остида бўлган Сенегал ва Нигернинг вилояти сифатида мавжуд бўлди. 1915 йилда Волта Бани қавми мустабидларга қарши исён кўтарди. 1934 йилга келиб, Обиджонга қадар темир йўл ётқизилди.

    Шундан кейин мустақиллик учун кураш бошланди, Африка демократик иттифоқи Буркина Фасода сезиларли сиёсий вазнга эга бўлди. 1947–1958 йиллар орасида Францияга дўстона бўлган Юқори Волта Республикаси ташкил қилингани эълон қилинди. 1958 йилда Юқори Волта Мали ва Сенегал бирлашган давлатига кирмоқчи бўлди, аммо Фил суяги қирғоғи мамлакатининг қаршилиги натижасида федерацияга бирлашиш истагидан воз кечди. 1959 йилга келиб Буркина Фасода тоталитар режимни дастаклаган Ямеого президент бўлди ва сиёсий мухолифларини таъқиб қилишга тушди.

    1960 йилнинг 5 август санасида мамлакат мустақил бўлди. У радиоэфирда чиқиш қилди ва айрим амалдорларни фитна уюштиришга тайёргарлик кўрганликда айблади, уларни қамоққа олишни буюрди. Мсе Морис (халқ Ямеогони шундай атаб олганди) католик мактабларини моддий ёрдамдан маҳрум қилиш, маҳаллий бошқарув тизимини ўзгартириш, қабила оқсоқолларига молиявий кўмакни қирқиш ва мустақил касаба уюшмаларини таъқиб қилиш каби сиёсати натижасида мамлакатдаги элитани ўзига душман қилиб олди.

    Жаноб Ямеого 1965 йилнинг март–апрель ойларида АҚШга сиёсий ташриф билан борди ва президент Линдон Жонсондан Юқори Волта, Фил суяги қирғоғи ва Нигерга уч миллиард франк (12 миллион АҚШ доллари) миқдорида  молиявий кўмак кўрсатишни сўрайди. Пулни олган Ямеого бир миллиард франкни Швейцариядаги банкка қўйиб қўйди. Худди шу йилда Морис Ямеого ўз хотини Фелисетени қамоққа олади ва у билан никоҳни бекор қилиб, 22 ёшли  Фил суяги қирғоғи хоними – Натали Монакога уйланади.

    1984-1997 йиллардаги Буркина Фасо герби.

    1984-1997 йиллардаги Буркина Фасо герби.
    Фото: Google Photos

    1966 йилга келиб, Юқори Волтани норозилик намойишлари қамраб олди. Исённи бостиришга юборилган ҳарбийлар Ямеогони қамоққа олди ва ҳокимиятдан четлатди. Ямеогонинг ҳокимиятда кетиши билан полковник Сангуле Ламизана ҳокимиятни ўз қўлига олди ва ўзига генераллик рутбасини қўшиб олди. 15 йил мобайнида Юқори Волтани бошқарган Ламизана ҳокимияти 1980 йилга келиб ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимиятдан ағдарилди. Мамлакатда бир гуруҳ ҳарбийлар муваққат ҳукумат тузди ва мамлакатни бошқара бошлади.

    Африкалик Че Гевара

    1983 йилнинг 10 январь санасида Юқори Волтанинг бош вазири қилиб армия капитани Томас Санкара тайинланди. Сеи Зербо ҳукуматида Томас Санкара оддий халқ орасида «халқнинг боласи» деган ном билан танилди. Санкара ахборот вазири бўлган даврда ишга велосипедда қатнар, журналистларга коррупциялашган амалдорларни фош қилишга қаратилган мақолаларни босишларига изн берарди. Сеи Зарбо билан мулоқот чоғида мамлакатда демократик ислоҳотлар амалга оширилиши, тараққиётга етакловчи ғояларга рухсат берилиши мамлакатни тараққий эттиради, деган фикрлари учун ҳокимиятда узоқ муддат ишлай олмайди.

    Санкара ҳеч қанча вақт ўтмай, уй қамоғига олинди. Унинг қамалиши ортидан Франция ва Фил суяги қирғоғи айбланди. Санкара тараф бўлган талабалар норозилик намойиши ўтказди ва қамоққа олинди. Ливия элчиси Санкара қамоқдан озод қилиниши керак, деган баёноти учун мамлакатдан чиқариб юборилди.  Ҳукуматнинг Санкарага нисбатан ҳаракати узоқ куттириб ўтирмайдиган оқибатларга олиб келди. Мамлакатда яна исён кўтарилди. Президент Уэдраго мамлакат халқини мустақиллик билан табриклашга чиққан вақтда пойтахтга ҳарбийлар бостириб кирди. Ҳокимият Миллий инқилобий кенгаш қўлига ўтди. Ҳарбийлар Томас Санкарани қамоқдан озод қилди. Санкара Миллий инқилобий кенгаш раҳбарлигини қўлга олди.

    «Ватан ёки ўлим!»

    Социалист сифатида танилган Санкара инқилобни ҳимоя қилиш ғояларини Фидел Кастродан олганди.  Юқори Волтада ҳам Кубадаги каби тизим инқилобни ҳимоя қилиши керак эди. Ҳокимият тепасига келган 33 ёшли Санкара Юқори Волтада улкан ҳажмдаги ислоҳотларни бошлаб юборди. Санкара ташаббуси билан Юқори Волта Буркина Фасо деб номланади. Санкара Буркина Фасода коррупциянинг йўқ қилиниши истагини, ижтимоий тенгсизликнинг мавжуд бўлмаслигини ва давлат мулозимлари маошлари қисқартирилишини амалга оширди.

    Халқ қўллаган етакчининг бор мол-мулки бир дона автомобиль, уч дона гитара, тўрт дона велосипед, совиткич ва бузуқ музлаткичдан иборат эди.

    Санкара хонасига кондиционер ўрнатиб беришни истаганларга давлат хизматчиси учун бу керагидан ортиқ ҳашам эканини айтганди.  Давлат идораларида Томас Санкара суратини илишларига қарши турар экан, мамлакатда етти миллион Томас Санкаралар борлигини уқтиради. Иқтисодга ёрдам қилиш учун барча давлат мулозимлари маҳаллий пахтадан тайёрланган миллий кийим кийишларини буюради. Санкара ер ва миллий захира бойликларини национализация қилади, ерларни деҳқонларга бўлиб беради. Чўллашиш жараёни Буркина Фасога келажакда катта зиён етказишини инобатга олиб, 10 миллион дона дарахт экиш тадбирини бошлайди.

    Томас Санкаро ва Михаил Горбачёв учрашуви.

    Томас Санкаро ва Михаил Горбачёв учрашуви.
    Фото: Google Photos

    Мансабдорларни Mercedes-Benz русумидаги автоуловлардан фойдаланишини тақиқлаш билан бирга, мансабдорларга ҳайдовчилар ёллаш амалиётини, қишлоқ оқсоқолларига совға-салом бериш, улар ерида бир муддат ишлаб бериш амалиётини бекор қилди. Натижада жамиятда қишлоқ оқсоқоллари ўз нуфузларидан маҳрум бўлди. Томас Санкара аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилди ва ўз ҳукуматидан аёллар учун тўртта портфелни берди.

    Фоҳишаликни, аёллар суннатини, кўп хотинлик, никоҳга мажбурлаш каби амалиётларни бекор қилди. Мамлакатда рок мусиқасини ривожлантириш учун аёллардан иборат «Дунё кабутари» рок мусиқа гуруҳини ташкил топишига ёрдам берди. Қашшоқликка қарши курашиш учун мамлакатдаги турли идоралар ҳузурида профессионал касбий таълимга тайёрловчи ташкилотларга асос солди.

    Мамлакатдаги уч миллионга яқин инсонлар безгак, қизамиқ, менингит каби касалликлардан жуда қисқа муддат – икки ҳафта ичида эмланди. Коррупцияда қўлга тушган амалдорлар Инқилобий трибуналга берилди ва отувга ҳукм қилинди. 1984 йилда Буркина Фасонинг икки собиқ раҳбари Сеи Зарбо ва Жан Батист Уэдраго қамоққа олинди, бироқ 1985 йилда авф этилди.

    Томас Санкаро 1986 йилда Москвага расмий ташриф билан келди. Буркина Фасо ва Совет Иттифоқи алоқалари ўта қалин бўлмаса-да, асосан, буркина фасолик ёшлар Москвадаги олийгоҳларда таҳсил олишга келар, 1980 йилларда Буркина Фасонинг Совет Иттифоқи олдидаги қарзи тақрибан етти миллион долларни ташкил этарди. Афғонистон борасида африкалик Че Гевара Совет Иттифоқи Афғонистон ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиши керак, деган фикрда эди.

    1987 йилнинг 9 октябрь санасида Томас Санкара Че Гевара қотиллигининг 20 йиллик санасида нутқ сўзлайди. Орадан икки ҳафта ўтиб эса дўсти ва ғоядоши адлия вазири Блез Компаоре тарафидан уюштирилган қотиллик қурбонига айланди. Томас Санкаро мурдаси бўлакланиб, номсиз қабрга кўмиб ташланди. Исёндан сўнг ҳокимият Блез Кампаоре қўл остига ўтди.

    Рош Марк Каборе

    Рош Марк Каборе
    Фото: Getty Images

    Янги раҳбар ва қувғин

    1991 йилда Буркина Фасода президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Мухолифат сайловни бойкот қилди. Сайловда иштирок этганларнинг умумий фоизи 27,3 фоизни ташкил қилди. 886 минг сайлов бюллетенларидан 118 минги ҳақиқий эмас, деб топилди. Шундай сайлов машмашаларидан кейин мамлакатга Блез Компаоре янги президент бўлди. 1998 йилги сайловларда яна Компаоре ғалаба қозонди.

    2000 йилда Буркина Фасо конституциясига ўзгартириш киритилди ва президент икки муддатдан ортиқ сайланиш ҳуқуқига эга эмаслиги ва президентлик ваколати беш йилни ташкил этиши белгилаб қўйилса-да, Блез Компаоре 2005 йилдаги сайловларда яна ўз номзодини сурди. Президент бу сафар қонун янгилангани учун ҳам ўз номзодини қўйганини таъкидлади. Конституциявий суд унинг иддаосини қўллаб-қувватлаб, сайловда иштирок этиши мумкин, дея рухсат берди. Айнан шу тартибда Блез Компаоре 2010 йилдаги сайловларда ҳам қайта президентликка сайланди.

    2011 йилда буркина фасоликлар Компаорега қарши норозилик намойишлари ўтказди. Президент она шаҳри Зиниарга қочишга мажбур бўлди. Лекин ҳокимиятни ўз қўлида сақлаб қолди. 2014 йилда конституцияни ўзгартириш учун референдум ўтказиш белгилаб олинди. Норозилик қатнашчилари парламент биносини ишғол қилди. Компаоре бу сафар ҳокимиятдан воз кечди ва 1 ноябрь санасида Буркина Фасодан Кот-д’Ивуар тарафга қараб қочиб кетди.

    2015 йилдан бери Буркина Фасода Рош Марк Кристиан Каборе ҳокимият тепасида. У Буркина Фасо президентлари орасида ҳарбийларга алоқадор бўлмаган ягона президент. Рош Марк Каборе Томас Санкара даврида мамлакатдаги энг йирик Халқаро Буркина банкининг раиси бўлиб ишлаган эди. 1994–1996 йилларда бош вазир, 2002–2012 йилларда мамлакат парламентининг спикери, 2020 йил ноябрь ойдаги сайловлар натижасида иккинчи муддатга президент этиб сайланди.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    23.12.2020, 07:41   Изоҳ (0)   30107
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    BioNTech 6 ҳафта ичида коронавируснинг янги штаммига қарши вакцина яратишга тайёрлигини маълум қилди

    23.12.2020, 07:26

    АҚШнинг аксарият фуқароларига 600 доллардан тўлаб берилади. Бу иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш дастурининг бир қисми

    23.12.2020, 06:25

    Коронавируснинг янги штамми Буюк Британиянинг бутун ҳудудида аниқланди

    23.12.2020, 03:41

    Коронавирус 5 йилдан кейин янада юқумлироқ бўлиши прогноз қилинди

    23.12.2020, 00:27

    Буюк Британия Франция билан чегаранинг ёпилиши сабабли келиб чиқадиган маҳсулот тақчиллигига тайёрлана бошлади

    22.12.2020, 23:41

    Минскдан Душанбега йўл олган самолёт туман туфайли Тошкентга қўнишга мажбур бўлди

    22.12.2020, 21:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.