«Барселона» қишки трансфер ойнасида ўз таркибини кучайтириб олмоқчи, дея хабар қилмоқда Диарио Спорт.
Таъкидланишича, каталон клуби «Лион» ҳужумчиси Мемфис Депай ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Эрик Гарсияни сотиб олиш ниятида. «Кўк-анорранглилар» бу харидларни январдаёқ амалга оширмоқчи ва шу орқали жароҳатлар сабаб кучсизланиб қолган таркибни барқарор ҳолатга келтирмоқчи.
«Барселона» ёзда ҳам Депайга жиддий қизиқиш билдирганди. Каталонлар устози Рональд Куман уни жамоасида кўришни истаганди. Депай 2020/21 йилги мавсум «Лион» сафида 16 та ўйин ўтказиб, 8 гол ва тўртта голли узатма муаллифига айланди. Унинг француз клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган.
Эрик Гарсия — «Барселона» тарбияланувчиси. У 2016 йилда 1,7 миллион евро эвазига «Манчестер Сити» тизимига йўл олганди. У жорий мавсум инглиз клуби сафида АПЛда учта ўйин ўтказди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)