• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ЖССТ COVID-19 мутацияси тарқалишини тўхтатишга чақирди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавируснинг янги, мутацияга учраган турлари тарқалишини секинлаштириш ва тўхтатиш учун мамлакатларни бор имкониятларни ишга солишга чақирди. Бу ҳақда ЖССТ расмий вакили Тарик Язаревич айтиб ўтди, деб ёзади «Коммерсантъ».

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    «Вируслар циркуляция (айланиш) чоғида ўзгаради, бу эса уларнинг хусусиятлари ўзгаришига олиб келади. Бу вирус тарқалишини секинлаштириш ва охир-оқибат тўхтатиш учун ҳаммамиз чоралар кўришда давом этишимиз керак», — деди Язаревич.

    Унинг сўзларига кўра, ЖССТ «Буюк Британия ва Жанубий Африкадаги соғлиқни сақлаш расмийлари ва олимлар билан уларда вирусда аниқлаган ўзгаришлар борасида яқин мулоқотда бўлиб турибди». Унинг аниқлик киритишича, ҳозир бу вирус одамлар орасида қанчалик осон тарқалиши, касалликнинг қай даражада оғир кечишига олиб келиши ҳамда тест ва вакциналар натижаларига таъсир қилиш-қилмаслигини аниқлаш керак.

    Ўтган ҳафтада Буюк Британияда коронавируснинг янги варианти аниқланди — дастлабки маълумотларга кўра, у одатдаги коронавирусдан 70 фоизга юқумлироқ, лекин ундан-да хавфлироқ эмас. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Борис Жонсон маълум қилди.

    Инфекциянинг янги штамми аниқлангани муносабати билан Англия жануби-шарқида, хусусан, Лондонда 20 декабрдан эътиборан чекловларнинг юқори, тўртинчи даражаси жорий этилди, ҳозирча бу тартиб яқин икки ҳафта амалда бўлади. Унга кўра, маҳаллий аҳоли заруратсиз уйдан чиқиши, шунингдек, Янги йил байрами тантаналарида бир неча оила бўлиб тўпланиши мумкин эмас. Хавфнинг тўртинчи даражаси эълон қилинган ҳудудларда фақат дорихоналар ва биринчи зарурат дўконлари ишлайди. Худди шундай чекловлар 20 декабрдан Уэльсда, 26 декабрдан эса Шотландияда ҳам жорий этилади.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 20 декабрь куни Британияникига ўхшаш коронавирус Нидерландия, Дания ва Австралияда ҳам аниқланганини эълон қилди. Аввалроқ Жанубий Африка Республикаси (ЖАР)да ҳам ўхшаш мутациядаги вирус топилгани ҳақида хабар берилган эди. Вируснинг янги варианти ҳозирги вакциналар ҳосил қиладиган иммунитетдан кучлироқ бўлиши мумкин, деган тахминлар учун ҳозирча бирор-бир асос йўқ.

    Шу муносабат билан 20 дан ортиқ мамлакат авиақатновларга чекловлар киритди. Австрия, Аргентина, Бельгия, Болгария, Германия, Исроил, Эрон, Ирландия, Италия, Канада, Колумбия, Кувайт, Латвия, Литва, Марокаш, Нидерландия, Руминия, Туркия, Хорватия, Финляндия, Франция, Чили, Чехия, Швейцария, Эстония турли муддатларга Буюк Британиядан парвозларни тўхтатган. Дания вазиятга баҳо бериб, қандай чоралар талаб қилинишини тушуниб олиш учун ўз ҳаво ҳудудини Буюк Британиядан келадиган самолётлар учун 48 соатга ёпиб қўйди. Польша 21 декабрь куни ярим тундан самолётлар парвозини бекор қилди. Рейслар қачон қайта тикланиши номаълум.

    Мавзуга доир:

    • Буюк Британияда бир кунда рекорд даражада — 35,9 минг киши коронавирусга чалинди
    • Коронавируснинг янги, юқумлироқ варианти туфайли 20 дан ортиқ мамлакат авиақатновларни чеклади
    • Британияда коронавируснинг янги штамми сентябрда пайдо бўлиб, ноябрь ўрталаридан фаол тарқалишни бошлаган
    • Буюк Британиянинг ортидан яна бир қатор мамлакатларда коронавируснинг янги варианти аниқланди. Европада авиақатновларни чеклаш бошланмоқда
    • ЖССТ Буюк Британияда тарқалган янги коронавирус штаммларини ўрганмоқда
    • Лондон аҳолисига Рождество муносабати билан йиғилиш тақиқланди. Бунга коронавируснинг янги варианти сабабчи, у 70 фоизга юқумлироқ бўлиши мумкин

    21.12.2020, 22:27   Изоҳ (0)   15761
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дания ҳукумати коронавирус сабаб ўлдирилган миллионлаб қоракўзанларнинг жасадини кавлаб олиб, ёқиб юборади

    21.12.2020, 18:19

    Россияда бир кунда рекорд даражада — 29 350 киши коронавирусга чалинди

    21.12.2020, 17:56

    Францияда коронавирусга қарши эмлаш 27 декабрда бошланади

    21.12.2020, 16:55

    АҚШда шатдауннинг олдини олиш учун бир кунга бюджет қабул қилинди

    21.12.2020, 16:42

    Қозоғистон Россиянинг «Спутник V» вакцинаси ишлаб чиқаришга киришди, февралдан оммавий эмлаш бошланади

    21.12.2020, 15:12

    Буюк Британияда бир кунда рекорд даражада — 35,9 минг киши коронавирусга чалинди

    21.12.2020, 14:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.