• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Британияда коронавируснинг янги штамми сентябрда пайдо бўлиб, ноябрь ўрталаридан фаол тарқалишни бошлаган

    Коронавируснинг янги штамми Буюк Британияда сентябрда пайдо бўлган бўлиши мумкин, аммо ноябрь ўрталарида фаол тарқалишни бошлаган. Бу ҳақда мамлакат Жамоатчилик соғлиғини сақлаш хизмати баёнотига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Олимлар генетик маълумотлардан фойдаланиб, коронавирус тарқалиши занжирини тескари тартибда ўрганиб чиқиб, фуқаролар уни кимдан юқтирганлигини аниқлашга уринди.

    «Коронавируснинг бу тури сентябрда пайдо бўлган, ноябрь ўрталаригача унга жуда кам одамлар чалинган. Коронавируснинг айнан янги вариант билан боғлиқ касалланиш ҳолатларининг ўсиши биринчи марта ноябрь охирларида қайд этилди, ўшанда Жамоатчилик соғлиғини сақлаш хизмати жорий қилинган чекловларга қарамай, Кент графлигида касалланиш даражаси пасаймаётгани сабабини аниқлаган эди. Кейинроқ биз коронавируснинг бу вариант Лондонда ва Эссекс графлигида тез тарқалаётганини аниқладик», — дейилади хабарда.

    Коронавируснинг янги тури тезроқ тарқалади, лекин у касалликнинг оғирроқ кечишига олиб келиши ёки у билан боғлиқ ўлим даражаси юқори бўлиши борасида ҳозирча далиллар йўқ, дея таъкидламоқда олимлар. Бундан ташқари, Pfizer компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси унга қарши қанчалик самарали эканлиги ҳам ҳозирча номаълум. Буюк Британия ундан фойдаланишни декабрь бошида маъқуллаган эди.

    Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг янги тури аниқлангани ҳақида 14 декабрь куни маълум қилган эди. Англия бош санитар шифокори Крис Уитти бу турдаги вирус «одатий» SARS-CoV-2’дан кўра тезроқ тарқалаётганини қайд этди. Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг сўзларига кўра, коронавируснинг янги генетик вариант 70 фоизга юқумлироқ бўлиши мумкин.

    Инфекциянинг янги штамми аниқлангани муносабати билан Англия жануби-шарқида, хусусан, Лондонда 20 декабрдан эътиборан чекловларнинг юқори, тўртинчи даражаси жорий этилди, ҳозирча бу тартиб яқин икки ҳафта амалда бўлади. Унга кўра, маҳаллий аҳоли ўта заруратсиз уйдан чиқиши, шунингдек, Янги йил байрамига тантаналарига бир неча оила бўлиб тўпланиши мумкин эмас. Хавфнинг тўртинчи даражаси эълон қилинган ҳудудларда фақат дорихоналар ва биринчи зарурат дўконлари ишлайди. Худди шундай чекловлар 20 декабрдан Уэльсда, 26 декабрдан эса Шотландияда ҳам жорий этилади. Янги чекловлар ҳақида эълон қилиниши билан лондонликлар шаҳарни оммавий тарзда тарк эта бошлади, дея хабар бермоқда Sky News.

    Европанинг бир қатор мамлакатлари — Нидерландия, Бельгия, Австрия ва Италия кабилар Буюк Британия билан авиақатновларни тўхтатишини эълон қилиб улгурди. Ирландия, Франция ва Германия, шунингдек, Исроил ҳам шундай қарор қабул қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Bild нашри маълумотларига кўра, Германия канцлери Ангела Меркель Европа Иттифоқидаги ҳамкасблари билан Буюк Британиядан Евроиттифоққа парвозларни 20 декабрь оқшомидан то 2021 йил 6 январигача мувофиқлаштирилган ҳолда тақиқлаш бўйича келишишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи ва ЖАР ўртасидаги авиақатновлар чекланиши, Буюк Британия билан темир йўл ва паром алоқаси ҳам тўхтатилиши мумкин, дея ёзмоқда Meduza.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 20 декабрь куни Британияникига ўхшаш коронавирус Нидерландия, Дания ва Австралияда ҳам аниқланганини эълон қилди. Аввалроқ Жанубий Африка Республикаси (ЖАР)да ҳам ўхшаш мутациядаги вирус топилгани ҳақида хабар берилган эди.

    Мавзуга доир:

    • ЖССТ Буюк Британияда тарқалган янги коронавирус штаммларини ўрганмоқда
    • Буюк Британиянинг ортидан яна бир қатор мамлакатларда коронавируснинг янги варианти аниқланди. Европада авиақатновларни чеклаш бошланмоқда
    • Лондон аҳолисига Рождество муносабати билан йиғилиш тақиқланди. Бунга коронавируснинг янги варианти сабабчи, у 70 фоизга юқумлироқ бўлиши мумкин

    21.12.2020, 11:10   Изоҳ (0)   12952
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда пора учун маҳкум қилинганларни муддатидан илгари озод қилиш тақиқланди

    21.12.2020, 08:30

    Бразилиядаги айрим тропик ўрмонлар карбонат ангидрид газини ютиш ўрнига ажратишни бошлади

    21.12.2020, 06:42

    COVAX орқали қарийб 2 млрд доза вакцина захирага олингани маълум бўлди

    20.12.2020, 22:32

    Чили президенти ўзи устидан шикоят қилди ва ниқоб киймаганлиги учун жарима тўлади

    20.12.2020, 21:34

    Буюк Британиянинг ортидан яна бир қатор мамлакатларда коронавируснинг янги варианти аниқланди. Европада авиақатновларни чеклаш бошланмоқда

    20.12.2020, 20:54

    ЖССТ Буюк Британияда тарқалган янги коронавирус штаммларини ўрганмоқда

    20.12.2020, 20:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шомуродов келажаги борасида қарор қабул қилди — Romapress

    Спорт | 3 июл, 09:55

    “Калмар ўйини”нинг учинчи мавсуми Netflixʼда рекорд ўрнатди

    Кино | 3 июл, 09:51

    Бали қирғоқлари яқинида 65 киши бўлган паром чўкиб кетди 

    Дунё | 3 июл, 09:48

    Ўзбекистонда “чиройли” авторақам 800 млн сўмдан ортиққа сотилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 09:45

    USAIDʼнинг фаолияти бутунлай тугатилди

    Дунё | 3 июл, 09:06

    Ҳанси Флик “Барселона” раҳбариятига икки футболчини “сотилмайдиган” деб эълон қилган

    Спорт | 3 июл, 09:03

    АҚШ Исроилга бункерга қарши бомбалар етказиб бермоқчи

    Дунё | 3 июл, 08:34

    Ўзбекистонда автомобиль таъмири хизматларига талаб энг юқори бўлган ҳудуд аниқланди

    Ўзбекистон | 3 июл, 00:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.