Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги финалида ОКМК ва «Пахтакор» жамоалари 20 декабрь, якшанба куни ўзаро баҳс юритди.

Фото: «Пахтакор» ФК

Фото: «Пахтакор» ФК

Учрашув тенг курашлар остида бошланди, дастлабки дақиқаларда олмалиқликлар фаол кўринган бўлса, вақт ўтган сари «Пахтакор» футболчиларини устунликни ўз томонига оғдирди.

28-дақиқада Драган Черан Достон Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин ўзининг кучли зарбаси билан ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқасида Черан қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

59-дақиқада видеотакрорлардан кейин ОКМК дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима зарбасини Жалолиддин Машарипов муваффақиятли ижро этди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Учрашувдаги голлар видеосини бу ерда кўриш мумкин — ҳавола

Шу тариқа «Пахтакор» кетма-кет иккинчи йили Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди.

Coca-Cola Ўзбекистон Кубоги

Финал баҳси

20 декабрь, якшанба

ОКМК — «Пахтакор» 0:3

Голлар: 0:1 – 28 Черан, 0:2 – 46 Черан, 0:3 – 59, пенальти Машарипов.

ОКМК: Валижон Раҳимов, Акмал Шораҳмедов, Сардор Раҳмонов, Дилшод Жўраев (Миржамол Қосимов, 74), Элгужа Григалашвили (Арслонмурат Аманов, 62), Мурод Тошматов (Сайдулло Раҳматов, 46), Баҳром Абдураҳимов (Жасур Умаров, 74), Мате Вацадзе (Зафар Полвонов, 62), Ёван Жокич, Бобур Йўлдошев, Ҳусниддин Ғофуров.

«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Акром Комилов (Владимир Козак, 89), Анзур Исмоилов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан (Жавоҳир Сидиқов, 83), Егор Кримец, Достон Ҳамдамов (Ҳожимат Эркинов, 72), Одил Ҳамробеков, Аброр Исмоилов (Сардор Собирхўжаев, 72), Эрен Дердийок.

Огоҳлантириш: Раҳмонов (58).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади