Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 19—20 декабрь кунлари Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши кутилаётганидан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, 19—20 декабрь кунлари А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши кутилмоқда.
«Довонда туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги секундига 17—22 метр, бирдан 25—27 метргача кучайиши мумкин. Йўлда қор уюмлари, яхмалак ҳосил бўлиши кутилмоқда», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Қамчиқ довонида 14 соат ичида 13 та машина иштирокида 3 та ЙТҲ содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, 28 ноябрь куни А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлида қор кўчкиси хавфи юзага келиши мумкинлиги сабаб Қамчиқ довонида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган эди.
Изоҳ (0)