Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида (-72,5 кг) IBO ҳамда IBF чемпионлик камарлари соҳиби, қозоғистонлик Геннадий Головкин (40-1-1, 35 КО) 19 декабрь тонгида навбатдаги жангини ўтказади.
Головкинга полшалик енгилмас боксчи Камил Шеремета (21-0, 5 КО) рақиблик қилади.
Головкин ушбу жанг орқали иккала камарини ҳимоя қилиши ёки аксинча мағлуб бўлса, улардан айрилиши мумкин.
Жангнинг бошланиш вақти Ўзбекистон вақти билан тонгги соат 06:00—07:00 оралиғига тўғри келиши кутилмоқда.
Головкин ва Шеремета ўртасидаги жанг Ўзбекистон телеканаллари орқали эфирга узатилмайди. Жангнинг видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин бўлади — ҳавола
Маълумот учун, Головкин ўзининг сўнгги жангини 2019 йил 5 октябрида Сергей Деревянченкога қарши ўтказиб, рақибини очколар эвазига таслим қилганди.
Шеремета ҳам сўнгги жангини айнан ўша санада Оскар Картесга қарши ўтказиб, рақибини нокаутга учратганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)