Хоразм вилоятининг Боғот тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ойбек Холбоев Урганч шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
У бу лавозимда Урганч шаҳрини 2018 йил декабридан буён бошқариб келган Шуҳрат Абдуллаевнинг ўрнини эгаллади.
Боғот тумани ҳокими лавозимини эса Хоразм вилояти ҳокимлиги Маданият ва аҳоли дам олиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Шавкат Яхшибоев эгаллади.
Аввалроқ Пешку, Жондор ва Бухоро тумани ҳокимлари ўзгаргани, қурилиш вазири ўринбосари Жарқўрғон туманига ҳоким бўлгани, шунингдек, Сурхондарё ҳокимининг собиқ ўринбосари Шерободга ҳоким этиб тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)