17 декабрь куни Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри марказий кўчалардан бирида аёллар ёзда карантин пайтида жамоат ишлари учун иш ҳақи тўланмаганлиги сабабли йўлни тўсиб қўйди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон янгиликларини ёритиб борувчи «Makan.uz» хабар бермоқда.
«Gazeta.uz»нинг маълум қилишича, аёллар А.Дўсназаров ва М.Жуманазаров кўчалари кесишмасидаги шаҳарнинг марказий чорраҳалардан бирига борган ва шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази рўпарасида туриб олган. Кейинроқ уларни шаҳар ҳокимияти қабул қилган.
Воқеа жойидан олинган суратларни эълон қилган «Makan.uz»нинг маълум қилишича, ҳокимлик улардан ушбу суратларни ўчириб юборишни сўраган.
Аввалроқ газ ва электр таъминотидаги узилишлар сабаб Бухоро ва Андижон вилоятларида аҳоли автомобиль йўлларини тўсиб қўйгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)