• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Буни ўйлаб топганлар ислоҳотларнинг душмани». Блогер UzIMEI коррупция учун ўйлаб топилгани ҳақида

    Блогер Никита Макаренко ўзининг Telegram’даги каналига IMEI кодни рўйхатга қўйиш қанчалик мураккаб жараён экани ҳақида қатор постларни жойлаштирди. У мобил қурилмасини рўйхатдан ўтказиш учун UzIMEI ташкилоти биносига боргани ва у ерда қандай тартибсизликка гувоҳ бўлгани ҳақида ёзган.

    Фото: Telegram / «Эффект Макаренко»

    Фото: Telegram / «Эффект Макаренко»

    2019 йил 1 апрелдан Ўзбекистондаги мобил телефонлар махсус IMEI коди бўйича рўйхатга олиниши тартиби жорий этилган эди. Шундан буён ушбу тартиб мобил қурилмалардан фойдаланишда қатор муаммоларни юзага келтирмоқда.

    Макаренко аввалига ўзига хос сўровнома эълон қилган:

    «Ҳозир чет элдан келган телефонга IMEI код олиш учун бораман. Мени нима кутаётганини тахмин қилиб кўринг!

    1. Керакли бинони топа олмайман;
    2. Топаман, лекин у ерда тушлик вақти бўлади;
    3. Тўплаган ҳужжатларим етарли бўлмайди;
    4. Кейинроқ келинг, дейишади;
    5. Ҳаммаси ўхшайди!».
    Кўпчилик ўқувчилар «Ҳужжатлар етмайди», деган вариантни белгилаган.

    Кейинги постларида Макаренко UzIMEI биносида бошидан кечирганларини ҳикоя қилган: «Хўш, мен UzIMEI биносини топдим. Фақат дўстим қаердалигини тушунтирганидан кейин. Бино «Себзор» маҳалласи ичида жойлашган, унга олиб борадиган ҳеч қандай йўл кўрсаткич йўқ. Ичкарида катта навбат. Ҳеч қандай электрон навбат ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, фақат «Ким охирги?» дейиш амалда.

    «Рақамли хизматлар марказида 11 кишидан иборат жонли навбат Дижитал! Инновация! Ренессанс! Ҳурматли Шуҳрат Содиқов (ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири), Баҳром Олматов (вазир ўринбосари) пастга тушиб, тизимингиз қандай ишлаётганини кўринг», — деб ёзади блогер.

    Фото: Telegram / «Эффект Макаренко»

    Фото: Telegram / «Эффект Макаренко»

    Макаренконинг таъкидлашича, UzIMEI’ни рўйхатдан ўтказиш 1 соат вақт олган. «Агар телефонни почта орқали олиб келишган бўлса, божхона декларациясини кўрсатиш керак бўлади. У ерда шунчаки ‘бардак’ ҳукм сурмоқда, навбат, фарзандлари совға қилиб юборган телефонлардан фойдалана олмаётган қариялар йиғламоқда, хорижликлар ҳайратдан ёқа ушлаб турибди», — дея қайд этади Макаренко.

    Шунингдек, у Ўзбекистонда бундай тизим бўлмаслиги кераклигини, унинг мавжудлигини фақат коррупция билан изоҳлаш мумкинлигини таъкидлаган.

    «Бу шунчаки уқувсизлик ва нопрофессионаллик. Бундай нарсани ўйлаб топган ва жорий қилганларни лаънатлайман. Улар ислоҳотларнинг ҳақиқий душмани», — деб якунлаган Никита Макаренко серияли постларини.

    Яна бир таниқли блогер, иқтисодчи Отабек Бакиров Макаренконинг постига муносабат билдирган. «UzIMEI халқ ва мамлакатга зараркунандалик қилиш эвазига бойлик орттириш учун яралган. Уни ислоҳ қилиб бўлмайди. UzIMEI тугатилиши керак. Зараркунандалик билан бойлик орттираётган, халқ ва мамлакатни талаётганлар эса маҳкамага тортилиши лозим», — деб ёзган Бакиров.

    Мавзуга доир:

    • Андижонда телефонларнинг IMEI кодларини ўзгалар номига рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
    • Ўзбекистонда 2020 йилда IMEI кодларни рўйхатдан ўтказиш эвазига 136 млрд сўмдан кўпроқ маблағ ундирилган
    Аввалроқ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги бошқа шахсларнинг паспорт маълумотлари билан телефонларнинг IMEI кодини рўйхатдан ўтказаётганларга нисбатан тергов-суриштирув олиб борилаётганини, Давлат божхона қўмитаси IMEI кодларни рўйхатдан ўтказишда юзага келаётган муаммолар бўйича текширув ўтказаётганини маълум қилганди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги IMEI кодлар билан боғлиқ муаммолар юзага келганда ички ишлар органларига мурожаат қилишга чақирганди.

    Кейинроқ Давлат божхона қўмитаси ушбу муаммоли масала юзасидан бир қатор чоралар амалга оширилганини ҳамда IMEI кодларини бошқа шахслар номига рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилганини маълум қилди.

    22 сентябрь куни мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш тизими маъмурияти томонидан мобил қурилмаларни UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказиш жараёнига ўзгартириш киритилгани маълум қилинди. Ушбу тартибга кўра, қурилманинг IMEI кодини/кодларини рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган абонент рақами маҳаллий мобил операторларидан ариза берувчи номига расмийлаштирилган бўлиши керак. Бироқ қатор ОАВ ва блогерлар мазкур ўзгариш қонунга зид равишда амалга оширилган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

    17.12.2020, 14:08   Изоҳ (0)   25437
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ҳаммасига бир хил миқдорда маош берилмайди» — Шавкат Мирзиёев эндиликда маҳалла раисларининг ойлиги фаолиятига қараб ошиб боришини таъкидлади

    17.12.2020, 13:37

    «Ўзбекистон» деб номланган смартфонларга давлат герби тасвири туширилгани бўйича АКТ вазирлиги изоҳ берди

    17.12.2020, 13:12

    Хоразм вилоятининг Боғот туманига вақтинчалик ҳоким тайинланди

    17.12.2020, 12:48

    Бўстонлиқдаги 1 гектар ерни расмийлаштириб бериш учун 160 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди. У бунга қадар 4 маротаба судланган

    17.12.2020, 12:23

    Ширин шаҳар ҳокимлиги «ҳаётдан чарчаб», икки боласини каналга оқизиб юбормоқчи бўлган аёл воқеаси бўйича изоҳ берди

    17.12.2020, 12:08

    Тошкентда 352 минг долларга ер сотмоқчи бўлган туман ҳокимлиги мансабдори ушланди (видео)

    17.12.2020, 11:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    “Трамп Европага нисбатан ҳақли сиёсат олиб боряпти” — Лукашенко

    Дунё | 8 август, 19:46

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50

    Фарғонада 17 ёшли қизга шилқимлик қилган маҳалла раисига 4 сутка берилди

    Ўзбекистон | 8 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.