Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси Умар Нурмагомедов (12-0) UFC 257 мусобақасида жанг қилади.
Тошкент вақти билан 24 январь тонгида бўлиб ўтган мусобақада унга қозоғистонлик Сергей Морозов (17-3) рақиблик қилади. Бу ҳақда UFC матбуот хизмати маълум қилди.
Аввалига Нурмагомедов ва Морозов ўртасидаги жанг 2020 йилнинг октябрида ўтказилиши режалаштирилганди. Бироқ россиялик яккакурашчининг касаллиги туфайли мазкур беллашув қолдирилганди.
Умар Нурмагомедов иштирокидаги жангларни бу ерда томоша қилинг — ҳавола
Эслатиб ўтамиз, UFC 257 мусобақасининг асосий жанги икки вазн дивизиони собиқ чемпиони Конор Макгрегор ва собиқ вақтинчалик чемпион Дастин Порье ўртасидаги кечади.
Изоҳ (0)