«Ювентус» А Серия 12-турида «Аталанта»ни қабул қилди. Туринда бўлиб ўтган баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Бу Андреа Пирло жамоаси учун мавсум стартидаги 12 та ўйинда қайд этилган 6-дуранг бўлди. Сўнгги бор «Ювентус» 1984/85 йилги мавсумни шундай натижа бошлаган ва якунда А Серияни 6-поғонада якунлаганди.
«Ювентус» 12-турдан кейин 24 очко тўплаган ҳолда учинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Милан»дан 4 очкога ортда қолмоқда. Кейинги турда «кекса синьора» «Парма»га қарши сафар ўйинида иштирок этади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)