Transfermarkt талқинига кўра Суперлига—2020 рамзий терма жамоаси аниқланди
Transfermarkt портали 2020 йилги мавсум якунлари бўйича Ўзбекистон Суперлигаси рамзий терма жамоасини эълон қилди.
Мавсум рамзий терма жамоасидан олти нафар «Пахтакор» вакили ўрин олган бўлса, «Насаф»нинг уч ўйинчиси топ-11 га кирган.
Мазкур жамоанинг умумий трансфер қиймати 7,35 миллион еврони ташкил қилган.
Transfermarkt талқинига кўра Суперлига—2020 рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон: Абдувоҳид Неъматов («Насаф»);
Ҳимоячилар: Фаррух Сайфиев, Анзур Исмоилов (иккиси — «Пахтакор»), Ҳусниддин Алиқулов («Насаф»), Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912»);
Ярим ҳимоячилар: Марко Станоевич («Насаф»), Нурилло Тўхтасинов («Бунёдкор»), Одил Ҳамробеков («Пахтакор»);
Ҳужумчилар: Жалолиддин Машарипов, Достон Ҳамдамов, Драган Черан (барчаси — «Пахтакор»);
Бош мураббий: Шота Арвеладзе («Пахтакор»).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!