«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Ҳён Мин Англия чемпионатининг 13-турида «Ливерпуль» дарвозасини ишғол қилди (1:2).
Бу кореялик футболчи учун Премьер Лигаси жорий мавсумидаги 11-гол бўлди. Унинг шериги Ҳарри Кейн ҳисобида эса 9 та гол мавжуд.
«Шпорлар» ортда қолган 13 ўйинда рақиблар дарвозасини 24 марта ишғол қилди. Шу тариқа, Сон ва Кейн биргаликда «Тоттенҳэм»нинг 80% голига муаллиф бўлган, қолган 20 фоиз эса қолган футболчилар ҳиссасига тўғри келади.
Жозе Моуриньо қўл остидаги жамоа 25 очко билан 2-ўринда бормоқда ва пешқадам «Ливерпуль»дан уч очкога ортда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)