Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли Россияда мигрантларнинг вақтинча бўлиш муддати 2021 йил 15 июнгача узайтирилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Фото: «Известия»

Фото: «Известия»

Қайд этилишича, бу борада Россия президенти Владимир Путиннинг тегишли фармони эълон қилинди.

«Россия Федерацияси президентининг 2020 йил 18 апрелдаги 274-сонли ‘Россия Федерациясидаги хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини янги коронавирус инфекцияси кенг тарқалиши хавфи муносабати билан тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида’ги фармонига қуйидаги ўзгаришлар киритилсин: а) 1-банднинг биринчи хатбошидаги ‘2020 йил 15 декабргача’ деган сўзлар ‘2021 йил 15 июнга қадар’ деган сўзлар билан алмаштирилсин», — дея қайд этилган ҳужжатда.

Ҳужжатга мувофиқ, чет эл фуқаролари вақтинча яшаш тўғрисидаги ҳужжатларни янгилашлари шарт эмас. Фармон у имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради.

Аввалроқ Россия мамлакатда нолегал бўлиб турган ўзбекистонликларга 15 декабргача имтиёз бергани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди