Ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан Тошкентда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида уч нафар фуқаро ўз уйларида ҳужралар ташкил этиб, ёш болаларга диний сабоқ берганлиги аниқланди, дея хабар қилмоқда «Gazeta.uz».
Қайд этилишича, ҳужраларда ёғоч калтак, пичоқ, пневматик қуроллар топилган. Уй эгаларининг қўл телефонларида диний экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг ҳижрат ва жиҳодга чорловчи аудио ва видео материаллари борлиги аниқланди.
Ҳужраларнинг бирида 17 нафар, иккинчисида 11 нафар, учинчисида эса 4 нафар вояга етмаган бола диний сабоқ олиб келган. Ноқонуний ўқитиш вақтида болалар калтакланиб, мунтазам равишда оч қолдириш орқали жазоланган.
Ҳозирда ушбу ноқонуний фаолиятни ташкил этган шахсларга нисбатан қонуний чора кўриш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистон фуқароларини Суриядаги террорчилик ташкилотига жўнатишда гумон қилинган шахс ва Самарқандда болаларга ноқонуний диний сабоқ бераётган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)